Қўлланмада биринчи синфнинг асосий мавзулари: "5 сони ичида ҳисоблаш", "10 сони ичида ҳисоблаш", "10 сони ичида қавсли амалларни бажариш", "20 сони ичида ҳисоблаш", "20 сони ичида қавсли амалларни бажариш" бўйича оғзаки ҳисоблаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берадиган материаллар келтирилган. Қўшимча сифатида қулай усулда айириш амалларини бажариш учун мантиқий мисоллар келтирилган.
Кўникма ҳосил бўлганини қулай билиш мумкин? Ҳар бир белги ҳаракати учун 3-4 сония вақт кетади. Агар бола ҳисоблаш амалларини яхши бажарса, 7-2+3-4-3+7-6+3= мисолини 20-25 сонияда ечади, 30 сония ҳам ёмон натижа бўлмайди. Бошланғич синфларда оғзаки ҳисоблаш машғулотларини тўғри йўлга қўйишда ҳар куни узоқ давом этмайдиган (5-10 дақиқа) машқларни бажариш талаб этилади.
Қўлланмада берилган топшириқларни кетма-кет бажариш барча шаклдаги оғзаки ҳисоблаш кўникмалари - эшитиш орқали ҳисоблаш (ўқитувчи мисоллар занжирини ора-орада кичик танаффуслар билан овоз чиқариб ўқийди ва ўқувчи бир неча сониядан сўнг жавоб беради), кўриш орқали ҳисоблаш (мисоллар занжири ёзиб қўйилган, ўқувчи эса ё оғзаки жавоб беради, ё жавобини дафтарга ёзади), комбинацияли ҳисоблаш (ўқитувчи мисоллар занжирини айтиб туради, ўқувчи эса жавобларини ёзади)ни эгаллашга кўмак беради.
Ушбу топшириқларни тизимли бажариш мантиқий ва математик фикрлашни, зийраклини ривожлантиради, хотира ва диққат-эътиборни мустаҳкамлайди. Ўқитувчининг ихтиёрига кўра, мисоллар занжирини олимпиада ва мураккаб чуқурлаштирилган топшириқлар сифатида ҳам, ўрганилган мавзуни такрорлаш ва мустаҳкамлаш сифатида ҳам қўллаш мумкин. Энг яхши натижаларга эришиш учун ҳар куни ўнтадан мисолларни ечиш лозим. Қўлланмадан математика дарсларида ва уйда бажариш учун мустақил иш сифатида фойдаланиш мумкин.