Қўлланмада математикадан 3000 та мисол келтирилган. Мавзу "Ўнлик сонлар" бўлиб, 1-синфларда ўрганиладиган асосий мавзулардан бири ҳисобланади. Бошқа мавзулар каби, ушбу мавзуни ҳам диққат билан тушуниш ва мустаҳкамлаш зарур.
Амалиётда маълум бўлганидек, агар ўқувчи мисолни ечиб, 4-7 дақиқада жавобини ёзса, демак, у мавзуни тўла ўзлаштирган ҳисобланади. Ушбу ҳолатда кўникма ҳосил қилинган деб айтиш мумкин.
Ҳар бир саҳифада ҳар бирида 50 та мисол бўлган 7 та устун берилган. Устун охирида ўқувчи топшириқни бажаришга сарфлаган вақт ёзилади. Пастки чап бурчакда назорат рақамлари: битта устундаги мисолларни ечишга сарфланадиган энг мақбул вақт, қониқарли вақт ва ўқувчини ўйлантиришга мажбур қиладиган натижа белгиланади.
Ўқитувчи бундай катта миқдордаги мисолларни текшириб улгуриши қийин, шу боис, яхшиси, ҳар бир устундаги мисолларни кетган вақтни катталар белгилаб боргани маъқул.
Энг яхши натижаларга эришиш учун ҳар куни бир саҳифадан мисолларни ечиш лозим.
Қўлланмадан математика дарсларида қўшимча материал, шунингдек, уйга вазифа сифатида фойдаланиш мумкин.