Агар болангиз олти-етти ёшида 1 дан 10 гача бўлган сонларни билиши, уларни ёза олиши, шунингдек, ўн сони ичида қўшиш ва айириш амалларини бажара олишини истасангиз, у ҳолда ушбу китоб сизга асқатади. Материал хусусийликдан умумийликкача тамойили бўйича жойлаштирилган. Аввалбошда бола алоҳида ва гуруҳли предметларни санашни, қўшишни, айиришни ўрганади, сўнгра аста-секин абстракт сонлар тушунчасига ўтади. Китобда "предметли" мустаҳкамлашсиз рақамлар билан қандай ишлашни ўргатадиган кўплаб мисоллар мавжуд. Рақамларни тўғри ёзишга катта эътибор қаратилган. Бола аввалига рақамнинг кўринишини ёдда сақлаб қолади, кейин эса уни ёзишга уриниб кетади.
Ўқувчи биринчи синфда қийинчиликка дуч келмаслиги учун, 6-10 сонлари ичида ҳисоблаш кўникмасини ҳосил қилгани маъқул, яъни жавобни 2-4 сонияда ёза олсин. Бола агар кўп марта ҳисоблайверса, яхши натижада эришилади. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, машғулотлар вақтида 15 дақиқадан ошмаслиги керак. Болани сусткашлиги учун уришманг, аксинча, энг кичик ютуғини ҳам мақтанг.
Қўлланмадан болалар боғчасида, математика дарсларида қўшимча материал, шунингдек, уйга вазифа сифатида фойдаланиш мумкин.