Бу асар улуғ ватандошимиз, Олтинхонтўра номлари билан танилган олим Саййид Маҳмуд Тарозий (1895-1991) рахматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансуб бўлиб, уни муаллиф ўз ватандошларига атаб ёзганлар. Китобнинг ушбу иккинчи нашрида жузъий ўзгариш бор: аввало, матн енгил таҳрир қилинди, баъзи ғализ ўринлар силлиқланди. Шунингдек, муаллифнинг эски баён услуби ҳозирги тилимизга бироз яқинлаштирилди. Масалан, «-ға», «-дин», «-н» каби қўшимчалар «-га», «-дан», «-ни». «-нинг» га алмаштирилди; «ул» - «у», «алар» «улар», «эрди» - «эди>>, «ўлуб» - «бўлиб», «кўб» - «кўп», «ҳозирғи» «ҳозирги», «қилунғон» - «қилинган», «топқон» - «топган», «юзинда» - «юзида» деб ўзгартирилди ва ҳоказо. Бошқа барча ўринларда матннинг асл ҳолати сақлаб қолинди. Сийрат мутолааси барчамизга муборак бўлсин!