Таълим маскани тарихи (ваҳий нозил бўлиш жараёнида шахсият тарбияси)
Маълумки, Дорул Арқам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадаги ҳаётларида муҳим касб этган маскан ҳисобланади. Мушриклар У зот алайҳиссалом Исломни олиб келганларида қаршилик қилиб, бу муборак диннинг ёйилишига тўсқинлик қилишди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқам розияллоҳу анҳунинг уйларида қўним топдилар, кам сонлик мусулмон бўлган, кейинчалик эса кучли шахс бўлиб етишган саҳобаларни тарбияладилар.
«Дорул Арқам» китоби:
Набий алайҳиссалом мазкур тарбия йўлини қай тарзда олиб борганликлари;
бу ишда нималарга эътибор берганликлари;
нима учун маскан қилиб Дорул Арқам танлангани;
Дорул Арқамга танланган талабаларнинг — саҳобаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва унга аъзо бўлган илк 45 талаба;
Дорул Арқам талабаларининг кейинчалик муваффақиятга эриштирган 12 асосий сабаб ва шу мавзудаги яга гўзал маълумотлар жамланган асардир.