Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, фазилатларидан файзиёб бўлиш, баракотидан баҳра олиш ҳар бир мўминнинг орзусидир. Қўлимиздаги ушбу рисола бизга айни шу масалада ёрдам беради. Яъни Рамазон ойи энг катта савдо ойи экани, унда охиратнинг анвойи неъматларию жаннатларни «харид» килиш мумкинлиги, шунингдек, Аллоҳу Каримнинг Ўзи рўзадорларни алоҳида икром қилиши содда, халқчил тилда, ҳаётий мисоллар билан баён этилган.
Китобча кичкина бўлса-да, ундан олам-олам маънолар топишингиз тайин. Рамазон ойи бутун мусулмонларга муборак бўлсин!