Дунё тамаддунининг буюк тарихи ҳақида гап кетганда, бевосита Чингизхон ва Амир Темур номлари алоҳида тилга олинади. Ўз сиёсати билан бутун дунёни титратган бу икки жаҳонгир буюк империяларга асос солишди. Бу империялар бир неча аср давомида жаҳон майдонида ўз ҳукмронлигини ўрнатишди.
Ушбу китоб айнан ана шу икки буюк саркарда ҳукмронлигига бағишланган. Асарда Чингизхон ва Амир Темур ҳукмронлик қилган давр, ўша давр сиёсати, ҳар иккала ҳукмдорнинг ҳарбий санъати, юришлари, истилолари ҳарбий мутахассис – Чор Россияси генерали томонидан чуқур таҳлил қилинган.
Китоб Чингизхон ва Амир Темур даврини ёритишда ишончли манба бўлиб, у нафақат оддий китобхонлар, балки тарихчилар, ҳарбий мутахассислар, сиёсатшунослар, қолаверса, кенг китобхонлар оммаси учун ҳам қимматли асар бўлади, деган фикрдамиз.