Дунёдаги ҳамма одамлар хато қилади, катта ва кичик, жиддий ва арзимас... Ва ҳаммалари ўз хатоларини яшириш учун кўп вақтларини сарфлайдилар, чунки уларни яхши деб ўйлашларини хоҳлайдилар. Биз ўзимизнинг хатоларимизни унутамиз, бошқаларникини тез пайқаймиз, аммо хатолардан сабоқ олмаймиз, муҳим ҳаётий хулоса чиқармаймиз.
Ушбу китобда ҳар биримиз бутун умримиз давомида қилган ўнлаб энг катта хатоларимизни бўлишишни хоҳладик. Улар кўп нарсаларга ўргатган бўлсада, ҳаётга бўлган муносабатимизни ўзгартиришга мажбур қилди. ривожланишимиз учун янги йўл ва имкониятларни кўрсатди, бу йўл ва имкониятлар аслида бор эди... Бизнинг хатоларимизни қабул қилсангиз, тавсия ҳамда маслаҳатларимизга амал қилсангиз, ҳозир сизда ҳам янги ҳаётий босқичга чиқиш учун ажойиб имконият мавжуд.
Рус тилидан Меҳри Бону таржимаси