Кара Элвилл Лейба: Girl code: шахсий ҳаётда, дўстлик ва бизнесда муваффақият кодини қандай очиш мумкин
Описание товара
Дунё жадал суръатларда ёш, қуввати ичига сиғмайдиган, ўз бизнеси ва ақл бовар қилмас карьера ҳақида орзу қилувчи қизлар қўлига ўтиб кетаётганини сиз ҳам пайқагандирсиз? Кара Элвилл Лейба бир неча йиллардан буён шундайлар учун Diet of Champagne блогини юритади. Бугунга келиб блогни икки ярим миллиондан ортиқ киши ўқийди ва тинглайди. Қўлингиздаги китоб блогдаги энг ёрқин фикрларни жамлаган. У ўз ишида муваффақиятга эришишни истаган қизлар учун "йўл харита" си тақдим этади. Тўққиз бобнинг ҳар бири ғайриоддий аёл ҳикояси билан якунланади.
Ушбу китобдан сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
- атрофингизга муваффақиятли ва ижобий муносабатдаги аёлларни қандай тўплаш кераклигини;
- рақобат туйғусини ҳамкорликка, ҳасад туйғусини - самимий фахр туйғуларига айлантириш учун нима қилиш кераклигини;
- яқинларингиз ҳукмини сизнинг ютуқларингиздан сўзсиз ҳайратга ўзгартира олишни;
- шаънингизга билдирилган салбий фикрларни ўзингизга олмасликни;
- обрў-эътиборингизга путур етказадиган одам пайдо бўлса, нима қилиш кераклигини;
- ўзингизни бетакрорлигингизга ишониш ва ўзгаларга ҳавас қилишдан тўхташни;
- ғазабингизни қандай босиш ва атрофдагиларга меҳр-шафқат кўзи билан қарашни ўрганишни;
- ҳақиқий дўст орттиришда сизга нималар ёрдам беришини.
Лойиҳа муаллифи: Элзод Султонов
Муҳаррир: Алишер Файзуллаев
Бадиий муҳаррир: Шаҳзода Султонова
Техник муҳаррир: Нурзоид Султонов
Характеристики
ISBN | 978-9943-6748-5-1 |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Переводчик | Муштарий Винерова Шуҳрат қизи |
Количество страниц | 208 |
Издательство | Шарқ-Зиё-Заковат |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2021 |
Отзывы
Assalomu alaykum yana sotuvga chiqariladimi?
Qayerdan olsam. Boʻladi?
1
Qachon sotuvga chiqaraszlar