Криптовалюта ва блокчейн ҳақида танқидий китоблар жуда кам ёзилган. Сираж Равал ўзининг «Марказлашмаган дастурий иловалар. Блоклар занжири технологияси амалда» китобида бу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади. Китоб унчалик катта эмас, 200 саҳифага ҳам етмайди. Аммо осон ва қизиқарли услубда ёзилган. Шундай бўлсада, ўқувчидан аввал мавзу билан танишишни талаб этади.
Китобда криптовалютага фақат молиявий инструмент сифатида қаралмай, балки кенг маънода марказсизлаштирилган ғояга асосланган тизим деб қаралади. Муаллиф кўпгина давлатларда регуляторлар қатъий назоратга олишга интиладиган ҳамма узатиш усулларини ривожлантиришга даъват этади. Марказлаштирилмаслик бу борада жуда ажойиб ғоядир - тақиқ ва блоклашларга имкон бермайди.
Рус тилидан Дилшодбек Турсуналиев таржимаси