Тўплам сўнгги йилларда чоп этилган дарсликлар асосида тайёрланган. Ундаги саволлар жорий таълим дастури асосида мавзуларга таснифланган ҳолда берилмоқда. Уларни ечиш орқали имтиҳонларга тайёрланиш ҳамда мазкур предметдан олинган билимларни текшириб кўриш мумкин, Ушбу «Оптима» деб номланган серийада саволлар сифати оширилди, энг зарур, энг савияли ва имтиҳонларга тайёрланишда қўл келадиган топшириқлар қолдирилди, яъни тўплам мазмунан оптималлаштирилди.
Тўплам орта умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртига кирувчилар ҳамда соҳага қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.