“HBR: Кадрларни бошқариш” китоби Harvard Business Review нашрининг энг сара мақолаларидан иборат тўплам бўлиб, у раҳбарлар учун кадрларни бошқариш бўйича фундаментал ғоялар ва амалий маслаҳатларни тақдим этади. Ушбу китоб ҳиссий интеллект, янги технологиялар ва ўзгарувчан дунёда етакчилик каби мавзуларни қамраб олган ҳолда, ҳар қандай раҳбарга дадил қарорлар қабул қилиш ва бошқаларни руҳлантиришда ёрдам беришга қаратилган. Китобнинг асосий мақсади — менежерларга ўз фаолиятида самарали услубларни қўллаш орқали жамоа муҳити ва бизнес натижаларини яхшилаш имконини беришдир. Тўпламда глобал жамоаларни бошқариш, жамоавий низоларни ҳал қилиш бўйича қимматли тушунчалар берилган. Китоб менежерлар учун ўз устида ишлашни тўхтатмаслик бўйича муҳим йўриқнома бўлиб хизмат қилади. Китоб раҳбарларга учта муҳим йўналишда: ўзини бошқариш, ўз алоқа тармоғини бошқариш ва жамоани бошқаришда самарали бўлиш стратегияларини ўргатади