Служба поддержки
Вы изучаете Эркаклар учун премиум тўплам, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Доставка до двери
15 000 сум
Доставим до 15 ноября
Пункт выдачи
Бесплатно
Забрать завтра из магазинов
17 магазиновБезопасная оплата удобным способом
Оплачивайте картой, наличными или в рассрочку
Виды оплаты
Гарантия и быстрый возврат
1 год гарантии от производителя Примем товары в течении 10 дней и сразу вернём деньгиЭркаклар учун универсал про мах тўплам
Китоблар рўйхати:
Жаннат - Барчамиз Африка қабилалари, уларнинг ҳаёт тарзи, қитъадаги мустамлакачилик даври ва унинг оқибатлари, қулдорлик даври ҳақида қаердадир эшитганмиз, ўқиганмиз ёки кўрганмиз.
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдураззоқ Гурнанинг "Жаннат" романи инглизлар мустамлака Африкада маҳаллий аҳолини ўз ерларидан ҳайдаб чиқараётган ва немислар бутун қитъа бўйлаб темирйўл қуришни режалаштираётган даврдаги воқеалар асосида ёзилган.
1984 - Эркинлик икки карра икки тўрт эканлигини айта олишингдир.
Британиялик ёзувчи Жорж Оруеллнинг антиутопик йўналишда ёзилган «1984» романи дунёнинг энг машҳур асарлари рўйхатига киритилган. Асар ўзбек тилида ҳам нашр қилингандан сўнг ўзбек китобхонлари орасида тезда машҳур бўлиб кетди, асарни мутолаа қилиш, у ҳақида фикр билдириш ҳақиқий челленжга айланди. Ҳарқалай, рақсга тушиб, бошидан муздек сув қуйишдан кўра, фойдали ва тартибли мусобақа бошланди.
Менинг ҳаётим - Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни ХХ асрнинг буюк менежерларидан бири, ишлаб чиқаришда оқим-конвеер йўлини жорий этган, АҚШ автомобил саноатининг “отаси”, миллиардер Ҳенри Форд ёзган. Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Бу китоб унинг ўзи ёзган, ёрқин, тимсолли, қатъият ва илҳом билан битилган асардир.
Маҳорат - Жамият ва мамлакат тақдири ундаги моҳирлар, ҳақиқий профессионаллар, ўз ишининг усталарига боғлиқ.
Моҳир ва буюк инсонларнинг буюклиги нимада? Улар қандай қилиб ҳамма тан олган маҳоратга эришган?
Инсон ўзидаги истеъдодларни қандай ривожлантирса, бутун жамиятга наф келтирадиган ижодкор, олим, шифокор, санъаткор ёки ҳунармандга айланади?
Роберт Грин “Маҳорат” китобида шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Китобда чинакам профессионалга айланиш учун қандай кўникмалар зарурлиги тушунтирилади. Истеъдодини ўз вақтида ва тўғри йўналтирган, бойита олганларда моҳирлар сафидан жой олиш имконияти бугун жуда катта. Ҳатто бу борада аждодларимиздан анча омадлимиз. Ишонмаяпсизми?
“МАҲОРАТ” — сўзимизнинг яққол исботи. У қалбингизда янги бир моҳирни кашф этиш, ўз ишингизнинг ҳақиқий устаси бўлишингиз учун иштиёқ уйғотишига ишонамиз!
Савдо санъати - Ушбу китобда савдо бўйича мутахассис Грант Кардон сотиш тамойилларини, ишонтириш ёки кўндириш усулларини ва савдонинг ҳаётимиздаги ўрнини кўрсатиб беради. У ҳатто иқтисодиёт ёмонлашган пайти ҳам сотишни, савдо рекордларини янгилашни кўрсатиб беради. Энг муҳими мижозни тушунишни, муаммосига мос ечим беришни ва рад жавоблар сонини камайтириш усулларини ўргатади.
Зукколар ва ландавурлар - юқори даражадаги муваффақиятга ҳисса қўшадиган омилларни ўрганадиган ажойиб китоб. Муаллифнинг таъкидлашича, биз кўпинча имконият ва вазиятнинг ролига эмас, балки шахсий истеъдодга жуда кўп эътибор қаратамиз. Китобда берилган яна бир тушунча — бу “Метю эффекти”. Бу бойлар бойиб боради, камбағаллар эса қашшоқлашади, деган фикр. Гладуеллнинг таъкидлашича, бу ҳодиса нафақат пулга, балки имкониятларга ҳам тегишли. Имтиёзли шароитларда туғилганлар муваффақиятга эришиш учун зарур имкониятларга эга бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлар экан.
Япон зобити - Роман 1904-1905 йиллардаги рус-япон уруши пайтида Корея қирғоқларида кема ҳалокатга учраган япон денгиз флоти офицери Ютаро Тода ҳақида ҳикоя қилади. У ҳаёти давомида турли оғир синовларни бошдан кечиради ва кучли иродаси, сабри, вазиятга тез мослашиб қарор қилиши, таслим бўлмаслиги билан китобхонга намуна бўлади. Роман Тоданинг ҳаётий тажрибалари ҳақида бўлиб, уруш, маданият тўқнашуви ва омон қолиш мавзуларини келтиради. Роман ўзининг тарихий аниқлиги, ҳаяжонли сюжети ва корейс манзарасининг ёрқин тасвири учун юқори баҳоланган.
Сармоядор - америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг “Истак трилогияси” дан жой олган ушбу асари 1912-йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарлз Еркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир.
Тадбиркор - Бизнес фақат тадбиркорни бой қиладими? Давлат ва жамият фаровонлигида унинг ўрни қанчалик муҳим? Кейин пайтда ўзбек тилида ҳам тадбиркорлик ва бизнес ҳақидаги китоблар, мотивация бериш кўзланган бизнес-тренинглар анча кўпайди. Лекин улар кўпроқ умумий-назарий билим бериш билан чекланади. Фируз Аллаев "Тадбиркор" номли китобида мавзуни содда тилда, таниқли тадбиркорлар ҳаётидан олинган ва ўз тажрибасида дуч келган амалий мисоллар ёрдамида тушунтириб берган. Китобдан муаллифнинг соҳани янада ривожлантиришга доир таклиф ва мулоҳазалари, юқоридаги саволларга жавоблари ҳам ўрин олган.
Яланғоч иқтисотиёт - Чарлз Уиланнинг “Яланғоч иқтисодиёт” номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Китобда мураккаб чизмалар ёки сирли формулалар йўқ, балки моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган. Асарни ўқий бошлаганимизда муаллиф улкан иқтисодиёт оламидаги йўлбошчимизга айланиб, бу оламнинг энг чекка бурчакларигача биз билан саёҳат қилади. Уилан ‒ ишончли йўлбошчи, унинг биз билан олиб борадиган суҳбати эса самимий ва дўстона руҳда кечади.
Язык | Узбекский |
Издательство | Asaxiy Books |
Формат бумаги | A5 |
Страна происхождения | Турция |
Assalomu alekom yaxshimisiz, bu kitobladan 4 tasi borakan qogan 6 tasini sotvosa boladimi qancha boladi?
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2024" тўплами
Добавил товар для сравнения
Эркаклар учун бадиий тўплам
Добавил товар для сравнения
Эркаклар учун бадиий про тўплам
Добавил товар для сравнения
Эркаклар учун универсал тўплам
Добавил товар для сравнения
Эркаклар учун универсал про тўплам
Эркаклар учун премиум тўплам
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish