Мазкур ишда мониторинг ҳамда карор кабул килишнинг гибрид интеллектуал тизимларини қуриш усул ва алгоритмлари каби долзарб назарий-услубий масалалар кўриб чиқилган. Кўлланилаётган математик аппаратнинг ноанъанавийлиги ҳисобига китобда норавшан катталиклар ва генетик алгоритмлар асосида моделлаштириш масалаларини тизимлаштирилган изоҳига катта эътибор каратилади Изох катьий, айни вақтда тушунарли шаклда олиб борилади. Ҳамма асосий холат ва амаллар кўпгина мисоллар билан тасвирланади.
Китоб кенг доирадаги ўкувчилар, шу жумладан, амалий математика бўйича мутахассислар, инженерлар, хамда математик иктисодиёт, тизимлар назарияси, қарор қабул қилишнинг умумий масалаларига кизикувчи шахсларга мўлжаллангандир.