Ассалому алайкум!
Болажонлар, қалайсиз?
Чиройли китоб эканми? Бошқа китобларга ўхшамас эканми?
Бу - жуда зўр китоб. Унда дунёдаги роса кўп нарсаларнинг номи, расми бор, улар ҳақида қисқача ҳикоялар бор. Сиз берадиган роса кўп саволларга жавоблар бор.
Масалан, Қуёш, Ой, Ер, осмондаги юлдузлар, табиатдаги мўжизалар, денгизлар, уммонлар, тоғлар, вулқонлар, машиналар, кемалар, коинотга учадиган ракеталар, космик кемалар, осмонўпар бинолар - хуллас, роса кўп нарсалар ҳақида ёзганмиз.
Шунинг учун китобнинг номини ҳам "Дунёдаги ҳамма нарсани билгим келади" деб қўйдик.
Нимани билгингиз келса, шу китобдан излаб кўраверинг. Мабодо излаган нарсангиз, сўрамоқчи болган нарсангиз бу китобдан чиқмаса, бизга ёзиб юборинг, китоб кейинги сафар чиққанда ўша нарсани ҳам қўшиб қўямиз.
Китобни ўқиётганда, расмларини томоша қилаётганда бирон жойини тушунмай қолсангиз, бир варақ қоғозга ёзиб қўйинг. Кейин катталар уйда бўлган пайтда ёки мактабга борганингизда устозлардан сўрайсиз.