Аждодларимизнинг босқинчиларга қарши мардонавор курашлари бир неча минг йиллар олдин мағриб ва машриқда афсонларга айланган, улар ҳақда кўплаб асарлар ёзилган. Ушбу китобда Миркарим Осимнинг макзур мавзуга оид энг сара асарлари жамланди.
Азиз китобхон, Ватанни севган, форслардан уни ҳимоя қилган, тинчлигига посбон бўлган массагетлар подшоси Тўмарис, чўпон Широқ, дунё илм-фанига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аллома Абу Райҳон Беруний бошидан кечирган ғаройиб воқеалар ҳақида, мўғулларга қарши курашган ўтрорликлар ҳамда енгилмас баҳодир Темур Малик жасоратидан ҳикоя қилувчи қиссалар мутолаасига шошилинг.