Билимга интилувчилар учун Энциклопедия (Менинг биринчи энциклопедиям)

Описание товара
«Коинот» деганда мавжуд макон ва уни тўлдириб турган жисмлар тушунилади. Коинотни тасаввур қилиш ва уни кўз билан илғаш қийин. Коинот - бу нафақат Қуёш системаси, балки уни ўз ичига олган галактика (юлдузлар, чанг ва газ дан иборат ягона тизим) ва яна миллионлаб галактикалардир.
Аждодларимиз Коинотни соддароқ шаклда тасаввур қилишган: улар борлиқнинг маркази Ер; Қуёш, Ой ва юлдузлар эса шунчаки «осилиб» турибди ва унинг атрофида осмон гумбазида «айланиб» юрибди, деб ўйлашган. Коинотнинг маркази Қуёш эканлиги ҳақидаги фаразни ХVI аср ўрталарида полшалик астроном Николай Коперник илгари сурган. Кейинчалик телескоп ихтиро қилинди ва инсонларнинг астрономия тўғрисидаги билимлари кенгая бошлади.
Коинотнинг ўлчамини тахминан баҳолаш учун «ёруғлик йили» деган тушунчани эслаб қолиш керак. Бу ёруғлик нури бир йил ичида босиб ўтган масофа бўлиб, у 9460 миллиард километрга тенг. Демак, Сомон йўлининг кўлами тахминан юз минг ёруғлик йилига тенгдир. Бизга энг яқин галактикалар икки миллион, олисдагилари эса - триллион (олимларга маълум бўлган галактикалар) ёруғлик йили масофасида жойлашган.
Характеристики
ISBN | 978-9943-7147-1-7 |
Язык | На узбекском |
Надпись | Латиница |
Количество страниц | 96 |
Издательство | Ўзбекистон |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | А4 |
Год издания | 2021 |