Асарнинг ўзига хос жиҳати шундаки, туш ҳақидаги тарқоқ маълумотлар турли манбалардан териб олиниб, якдил китоб шаклига келтирилган.
Ушбу асар илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (тушда) кўриш ҳукмлари моҳиятига ва асарнинг аслига ишора қилиб туриши эътиборидан таржимага "Расулуллоҳни тушимда кўрдим” деб ном қўйилди. Асарнинг ўзбекча таржимасини нашрга тайёрлашда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Китоб муаллифнинг айни араб тилидаги асаридан ўзбек тилига тўлиқ таржима қилинди;
Китоб аввалида муаллиф Абу Анас Абдулазиз Аҳмад Абдулазизнинг таржимаи ҳоли баён қилинди;
Китобда келган илмий истилоҳлар, шахслар ва иқтибосларнинг манба ва қисқача изоҳлари саҳифа тагида бериб борилди.
Таржимон ва нашрга тайёрловчилар: Ҳасанбой Файзуллоҳ, Салоҳиддин Ўрмонбек ўғли