<<Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар>> - Абдуманнон Абдуллоҳ
Ақиқа (араб.– чақалоқ сочини олиш, қурбонлик сўйиш) – мусулмон оилаларида янги туғилган болага исм қўйиш ва қорин сочи (боланинг туғилгандаги сочи)га қайчи уриш билан боғлиқ одат. Жоҳилият давридаги турли маъбуд ва маъбудаларга атаб қилинадиган қурбонликлар ўрнига мусулмон оиласида фарзанд туғилганлигининг шукронаси сифатида бир қўй сўйиб (имкониятга қараб) Ақиқа маросимини ўтқазишлик жорий этилган.Ислом анъанасида Ақиқани чақалоқ туғилган куннинг 7 ёки 14, ёхуд 21 кунлари ўтказиш тавсия этилади. Бу кунларда Ақиқа ўтказилмай қолинса, сўнг қайси кунда, қачон амалга оширилса ҳам вазифа бажарилган ҳисобланаверади.
Ушбу китобда сиз қурбонлик ва ақиқага оид саволларингизга шаръий жавоблар топасиз.