Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар томонидан ҳам жуда кенг ва батафсил ўрганилган. Шунингдек, у зотнинг атрофидаги одамлар ҳаётлари ҳам бундан мустасно эмас. У зотнинг завжаи мутаҳҳаралари, мўминларнинг оналари тўғрисида ҳам кўп китоблар ёзилган, тадқиқотлар амалга оширилган. У зотнинг илк турмуш ўртоқлари Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо ҳақидаги ушбу китоб унинг ҳаётини ҳадис, сийрат манбалари ва тарихий аниқ маълумотлар асосида бадиий услубда баён қилиб беради.