Шоппинг терапия: одатий хариддан ёқимли харид сари

Ўзим учун харид қилаётган чоғимда дунё гўзалроқ, ёрқинроқ туйилади, сўнг эса қоронғилик… Кейин яна ёрқинликни ҳис қилиш учун навбатдаги харидга отланаман.
Бу сатрлар кўпларнинг қалбидан чиқаётган бўлса, ажаб эмас. Ҳар биримиз қайсидир маънода шопоголикмиз. Барчамизга ёқимли харидлар ёқади. Лекин муаммо шундаки, биз доим ҳам одатий харидни ёқимли харидга айлантира олмаймиз. Хўш, ёқимли харид нима? Ёки қандай харидлар биз учун ёқимли бўлади?
Харид – хавотир ҳиссини йўқотиб, ғам-ташвиш ва тушкунликка қарши самарали воситадир. Шоппинг-терапия бу ёшу қарига бирдай ижобий таъсир қиладиган даволовчи усул.
Хариднинг ёқимли бўлиши бир қанча омилларга боғлиқ. Ҳар биримизнинг харид қувватимиз турлича, аммо барчага харид олдидан муайян нарса: вақт ва пул лозим. Мана шу икки омилнинг мақбул омихтаси харидимизнинг янада ёқимли тус олишини белгилайди.
Бизни бахтли этувчи харидга етарли пулимиз ҳамёнда ўз навбатини кутмоқда, аммо севимли дўконимиз бизга чегирма ёки қўшимча таклиф билан чиқса, бахт гормонлари янада фаоллашиб, тўлақонли мамнунлик ҳис қиламиз. Тежаб қолинган пулларга эса, катта эҳтимол билан, яқинларимизга ҳам ажойиб ҳадялар оламиз. Бу эса бизнинг аъло кайфиятимизни янада узоқроқ муддат давом этишини кафолатлайди. Шу боис ҳам мижозлар, ҳам савдо компаниялари чегирмаларга алоҳида урғу беришади. Бу икки томонлама фойдали таклиф бўлиб, сотувчилар доимий мижозларининг кўнглини овлаш пайида мутассил изланадилар, хизматдан мамнун харидорлар эса янгидан янги хариди орқали шоппинг-терапияни қойилмақом уддалашади.
Ёқимли хариднинг иккинчи асосий омили, шубҳасиз, вақт ҳисобланади. Оғир иш ҳафтасидан сўнг ўзингизни хурсанд қилмоқчисиз, бироқ оилангиз ҳам сизнинг дам олиш кунингизни кутиб режа тайёрлашган. Бир томонда сиз ҳафта мобайнида кутган харид вақти, иккинчи томонда эса оилавий гўзал сайр. Кўпларда тарозининг иккинчи палласи оғир келиб, оилани танлайди ва бу тўғри қарор аслида. Сабаби зўрға етиб келган дам олиш кунингизни дўконларни кезган ҳолда ўзингизни яна чарчатиб ҳамда эртаси куни ҳорғин ҳолатда иш ҳафтасини бошлаш у қадар ҳам ақлли қарор эмас.
Ёки бошқа бир вазиятни тасаввур қилайлик. Узлуксиз ишлаяпсиз ва ниҳоят бугун ойлик маошини олдингиз. Анчадан буён режалаб қўйган харидингизни амалга ошириш учун бозорга йўл олдингиз. Афсус, савдо тугаш арафасида: жуда тор танлов қаршисидасиз ёки танловнинг ўзи йўқ. Хафа бўлишга арзигулик ҳолат. Бундай вазиятларда вақт пулдан ҳам муҳим ўринга чиқиб қолади.
Сизни танловлар олдида қийин аҳволга солмаслик учун интернет-дўконлар тун-у кун хизматингизда. Улар оддий хариднинг ёқимли харидга айланиши учун астойдил изланмоқда. Биринчи кейсни эслайлик, сиз оилангиз билан ажойиб тушлик ҳозирладингиз, болаларингиз билан сайр қилиб уйга қайтдингиз ва остонангизда сизни ёқимли харидингиз кутиб турибди. Ажойиб ўрамда, айнан сиз истаган вақтда ёқимли харидингиз сизни кутмоқда. Секин, аммо мароқ билан уни оча бошлайсиз, сиз истаган китобга қўшилиб ажойиб хатчўп севимли дўконингиздан совға сифатида юборилган. Бахт гормонлари ҳам рисоладагидай ишламоқда. Қандай ёқимли! Ёки ишдан чарчаб чиқиб, уйга келдингиз ва интернет-дўконларга “шўнғидингиз”. Улардан бири жозибадор чегирмалари билан сизни ўзига ром этди. Буюртма берасиз ва яхши кайфият билан қаҳвангизни ичишда давом этасиз.
Эҳ, буларни хаёл қилиш ҳам енгил ёқимли кайфият уйғотади, аслида. Сизга ёқимли харид куни тилаб, севимли дўконимдаги чегирмалар томошасини бошлайман.
Эслатма: Халқаро харид куни муносабати билан Asaxiy.uz интернет дўкони 10-, 11- ва 12 ноябрь кунлари учун жозибадор чегирмалар ҳамда ажойиб совғалар ҳозирлаган. Ҳозир бўлинг ва ёқимли харид имконини қўлдан бой берманг.
Дилбар Ҳайдарова
Отзывы
Gap yoq🥰
Zoʻr