"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Хабарингиз бор, ҳар йили «Asaxiy Books йил бестселлерлари» рўйхатини эълон қиламиз. Рўйхатдан, www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган 20та китоб жой олади. Мана ниҳоят 2022 йилда энг кўп сотилган китоблар рўйхатини эълон қилиш вақти келди. Ушбу рўйхатда 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 декабрга қадар энг кўп сотилган китоблар ўрин олишди.
Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022:
1. Жеймс Клир: Атом одатлар — 45.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Атом одатлар» ўсиш ва муваффақият ҳақидаги фикрларингизни ўзгартиради ҳамда сизга одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган қурол ва стратегияларни тақдим этади. Хоҳ чемпионатда ғалаба қозонишни истаётган жамоа бўлинг, хоҳ соҳага қайта жон беришга умид қилган ташкилот, ёки шунчаки чекишни ташлашни, озишни, стрессни камайтиришни ёки яна бошқа бир мақсадга эришишни хоҳлаётган оддий инсон бўлинг, бу китоб сизга наф келтирмай қолмайди.
Китобдан иқтибос: Ўзингизнинг кимлигингизни ўзгартиришнинг энг амалий йўли — қилаётган ишингизни ўзгартиришдир.
2. Жорж Оруэлл: Молхона — 29.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Молхона» машҳур инглиз ёзувчиси Жорж Оруэлл томонидан 1945 йилда чоп этилган антиутопик жанрдаги асардир. Асар фермадаги ҳайвонларнинг хўжайинларини ҳайдаб, ҳайвонлар диктатурасини ўрнатиши ҳақида. Бунда Оруэлл инқилобий принциплар эволюциясини, яъни секин-аста тенглик ва биродарлик ғояларидан утопия ва диктатура сари қадамини моҳирона очиб берган. «Молхона» Россияда бўлиб ўтган 1917 йилги инқилобга ва СССРдаги тузумга нисбатан аллегория шаклида ёзилган.
Китобдан иқтибос: Инсоннинг ўзига хос белгиси — унинг қўлларидир, бу қўл ёрдамида у ўзининг барча ёвузликларини амалга оширади.
3. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари — 49.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Ишда, ўқишда диққатингизни жамлай олмайсизми? Доим Телеграм, Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқлар сизни чалғитадими? Демак, АҚШлик профессор Кел Нюпортнинг маслаҳатлари айнан сиз учун. Диққатни жамлаб, чалғимасдан ўз фаолияти билан шуғулланиш муаммога айланган замонда профессор ўзининг илмий асосга эга маслаҳатлари билан сизга ёрдамга келади. Китобда энг муҳим мавзу, кераксиз кичик нарсаларга чалғимасдан, диққатни мураккаб ва муҳим вазифаларга жалб қилиш ҳақида ёзилган.
Китобдан иқтибос: Замонавий дунёда зарур кадр бўлиб қолиш учун мураккаб нарсаларни тезда ўрганиш маҳоратига эга бўлишингиз керак.
4. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси — 59.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга жавоби ҳақида. Стивен Кови жуда кўплаб лидерлик, муваффақият, самарадорлик мавзусидаги китобларни нафақат ўқиган, балки таҳлил ҳам қилган. Асарда кўплаб машҳур (шунчаки машҳур эмас, балки ўзини максимал даражада ривожлантириб, ички хотиржамликка эришган)лардан мисол келтирилади. Улардан энг ёрқини — Виктор Франкл, «Ҳаётга «Ҳа» дейиш: концлагерь Психологи» китоби муаллифидир.
Китобдан иқтибос: Лидерлар туғилмайди ва бошқалар томонидан яратилмайди, балки улар ўзларини ўзлари кашф қилади.
5. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати — 29.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” – дейди Марк Менсон. Менсон илмий тадқиқотлар хулосалари ва ўринли ўткир ҳазиллари ёрдамида ўз аргументини қувватлайди. Муаллиф имконимиз чекланганини билиб, буни борича қабул қилишни маслаҳат беради. Китобни ўқир экансиз, муаллиф кўнгилочар ҳикоялару аччиқ ҳазиллар билан елкангиздан силкиб, мудроқдан уйғотгандек бўлади.
Китобдан иқтибос: Чинданда бахтли одам кўзгу қаршисига ўтириб олиб, ўзини ҳақиқатдан ҳам бахтли эканлигини ўзига такрорламайди. Унга бундан нима наф? У шундай ҳам бахтиёр.
6. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади — 60.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Маҳсулот ва ғояларнинг тилга тушиши ва оммалашуви сабаби нимада? Нега баъзи маълумотларни одамлар бир-бирига улашади? Ғоялар қандай омиллар туфайли «вирус» каби кенг тарқалади? Бу каби саволлар ўз маҳсулот, хизмат ва ғояларини кенг оммалаштиришни истайдиган ҳар бир тадбиркор, маркетологлар, журналистлар, матбуот котиблари, PR менежерлар ва блогерларни қизиқтириши шубҳасиз. Ушбу китобда Ёна Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган.
Китобдан иқтибос: Замонавий ҳаёт тарзи бизни дўстлар ва қўшнилардан ажратиб қўйди.
7. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли — 29.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради. Китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.
Китобдан иқтибос: Агар биз ундан тўғри фойдалана олсак, бизда ҳамиша етарлича вақт топилади.
8. Жавлон Жовлиев: Қўрқма — 45.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Роман воқеаларини қисқача сўзлар билан ифода этиб бўлмайди. Барчаси шу қадар тиғизки, шошириб қўяди. Миллият, соф муҳаббат, кўринмас ва ошкор фожиалар, тарих, бугун ва эртанинг бир-бирига кавшарланган ҳалқаси, ростлик даъвосидаги ёлғонлар, руҳ ва қондаги парадокслар сизни ўтмиш ва келажак куйига асир қилади, ўйлатади, йиғлатади ва аччиқ-аччиқ кулдиради. Ўтган аср бошида Германияда ўқиган талабалар, улар маслаги ва фожиали қисмати бугунги ёшлар мақсади билан бир тарозига тортилади.
Китобдан иқтибос: Ҳа, бу оламни фақат муҳаббатгина янгилаб, тозалаб, уйғотиб туришга қодир.
9. Жорж Оруэлл: 1984 — 49.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «1984» романи «BBCталқинидаги энг яхши 200 та китоб» рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин.
Китобдан иқтибос: Кимки ўтмишни назорат қилса, келажакни бошқаради. Ким ҳозирги вақтни назорат қилса, ўтмишни бошқаради.
10. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол — 25.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер ўзининг ушбу китобида «Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?» ёки «Айбдор ким ўзи?» сингари салбий ва нотўғри берилган саволлар одамларда масъулият етишмаслигидан дарак беради, дейди. «Вазиятни яхшилаш учун нима қила оламан?» ёки «Мен қандай ҳисса қўшишим мумкин?» каби тўғри саволлар эса ҳаётимиз ва жамоамизни ҳам ўзгартириб юборади.
Китобдан иқтибос: «Қачон бошқалар сўзининг устидан чиқади?» деб сўраш ўрнига, келинг, аввал, ўзимиз айтганларимизга амал қилайлик.
11. Уолтер Айзексон: Стив Жобс — 60.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Замонавий дунёнинг энг йирик бизнесменларидан бири, инноватор, Аппле компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг муваффақият тарихи ҳақида ёзилган ушбу китоб бир неча йил давомида жаҳон даражасидаги бестселлерга айланиб улгурди. Китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган бола қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақидаги китобдир.
Китобдан иқтибос: Бирон бир нарсани жуда яхши қилишнинг ягона усули — бу қилаётган ишингизни севишдир.
12. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари — 70.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Нега айрим мамлакатлар фаровонроқ яшайди? «Мамлакатлар таназзули сабаблари» муаллифлари ушбу саволга ишончли ва изчил асосланган янги назария билан жавоб беришга бел боғлаган: фаровонлик сабаби иқлим, география ёки маданият эмас, балки мамлакатдаги институтлардир. Қадимги Рим ва тюдорлар давридан то замонавий Хитойгача бўлган тарихий ва замонавий мисолларга таянган етакчи олимлар – Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсоннинг таъкидлашича, кучи ва маблағини тикиши учун одамлар қаттиқ меҳнат қилса, бойиши мумкинлигига ишониши зарур, бу эса инновацияга рағбат, барқарорлик ва тинчликни таъминловчи ишончли институтлар демакдир.
Китобдан иқтибос: Биз кўрсатиб берадиганимиздек, мамлакатларнинг таназзулга учраши ҳокимият қўлида бўлганлар қашшоқлик туғдирувчи йўлни танлашгани учун ҳамдир.
13. Ҳанс Рослинг: Фаcтфулнесс — 49.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Фаcтфулнесс»да халқаро соғлиқни сақлаш бўйича профессор ва глобал TED маърузачиси Ҳанс Рослинг икки ҳамкори — Анна ва Ола билан биргаликда бунинг сабабини янгича йўсинда изоҳлайди. Улар бизни адаштирувчи ўнта инстинктни очиб берган. Барча нуқсонларига қарамай, дунё биз ўйлагандан анча яхшироқ ҳолатдадир. Бу хавотирга ҳожат йўқ дегани эмас, албатта. Бироқ фактларга асосланган дунёқарашни шакллантириш ўрнига доим ҳар нарсадан хавотирланаверсак, таҳликалироқ нарсаларга диққат қарата олмаймиз. Қизиқ ва таъсирли ҳикояларга бой, илҳомбахш ва хатоларни фош қилувчи «Factfulness» долзарб китоб бўлиб, қарашларингизни ислоҳ қилиб, келгуси инқироз ва имкониятларга тайёрлайди.
Китобдан иқтибос: Бизда айбдорни топиш инстинкти бор, аммо камдан-кам ҳолда кўзгуга қараймиз.
14. Ден Браун: Рақамли қалъа — 45.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Рақамли қалъа» романи адибнинг илк романи бўлиб, асар 1998 йилда ёзилган. Асарнинг ёзилишига Ден Браун ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлади. Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, ҳам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, ҳам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади.
Китобдан иқтибос: Куч ишлатсанг, бу сенга қарши ишлайди. Аммо рақибингни ўз фикрларингга ишонтира олсанг, у сенинг иттифоқчингга айланади.
15. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё — 39.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Ажиб янги дунё» инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон — асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
Китобдан иқтибос: Илмни тушунчасиз, унинг мазмунини чақмай туриб ўрганиш мумкин эмас...
16. Дениел Киз: Элжернонга аталган гуллар — 39.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Дениел Киз асарни 14 йил мобайнида ҳаётида рўй берган воқеалар билан бойитиб борган. Асарнинг бир неча қисми ақли заиф инсон тилидан сўзланган бўлиб, таржимон қаҳрамон тилини борича — имловий ва услубий жиҳатдан сақлашга ҳаракат қилган. Асар матнидаги айрим ғайриодатий, ғалати жумлалар имловий ёки услубий хатолар эмас. Таржимада ҳам муаллифнинг ана шу услубини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилинди. Асар АҚШда адабиёт бўйича мактаб дастурига киритилган китоблардан биридир. Асар 1966 йилнинг энг зўр романи деб топилган, «Небула» ва «Ҳюго» мукофотини олган.
Китобдан иқтибос: Инсоний туйғуларсиз билим, бир тийинга қиммат!
17. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим — 50.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни ХХ асрнинг буюк менежерларидан бири, ишлаб чиқаришда оқим-конвейер йўлини жорий этган, АҚШ автомобиль саноатининг «отаси», миллиардер Ҳенри Форд ёзган. Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Форднинг бу ҳаётномаси тарихий қимматидан ташқари, бугун ҳам ислоҳотлар ўтказаётган ва ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғлаган иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социологлар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун долзарб асардир.
Китобдан иқтибос: Муваффақиятли инсонлар бошқалар беҳуда сарфлаётган вақтдан фойдаланиб олға борадилар.
18. Пауло Коэлё: Алиф — 39.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Ушбу асар қисман ёзувчининг автобиографияси ҳам бўлиб, фалсафий руҳда битилган. Эътиқоди ва руҳиятида инқироз юзага келган адиб шахсий такомил йўлини саёҳатда деб билади. У саёҳати давомида кашф қилган инсонлар, воқеа-ҳодисалар, мистик вазиятлар ва ҳис-туйғуларни китобда батафсил акс эттирган. Бу вазиятга ҳар бир китобхон тушган бўлиши, у туйган ҳисларни ҳар бир шахс туйиши, ўхшаш ҳодисаларни бошдан кечириши мумкин. Ушбу асар суфийлик, шаманлик ва турли диний таълимотлар ҳақида маълумотларга бой. Инжил ва Қуръондан ҳам оятлар, шарҳлар келтирилган. Унда ҳаётда биргина вақт борлиги, у ҳам бўлса, ҳозирги вақт экани айтилади. Вақт турғун эмас. У мудом илгарилайди. Биз унинг маълум бир нуқтасида мавжудмиз, холос.
Китобдан иқтибос: Одамлар бир-бирларига керак бўлганда учрашишади.
19. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди — 50.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Коррупцияга қарши қандай курашиш мумкин?
Бутун мамлакатни электр ва газ билан узлуксиз таъминлашнинг иложи борми ўзи?
Одатда, коррупцияни батамом йўқотиш мушкуллигини кўп таъкидлайдилар.
Аммо Михаил Саакашвили бунинг уддасидан чиқди ва Грузияда жуда қисқа муддатда коррупцияни етарли даражада кескин камайтирди, бюрократия ва ортиқча оворагарчиликларга барҳам берди, мамлакат иқтисодининг сезиларли даражада ўсишига замин яратди.
Иқтисодчи Лариса Буракованинг ушбу китобида мана шу ислоҳотларга батафсил изоҳ берилган. Нашр муаллифнинг икки йиллик кузатувлари маҳсули бўлиб, илк бор рус тилида 2011 йилда чоп этилган.
Китобдан иқтибос: Ислоҳотлар натижасини мустаҳкамловчи асосий омил менталитетдир.
20. Ден Браун: Ибтидо — 60.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Бу асар 2017 йил октябрь ойида АҚШда чоп этилишига қарамай, 2 ой ичида дунёнинг 30дан ортиқ тилига таржима қилинди ва дунё бестселлерлари сирасига кирган ҳисобланади. «Ибтидо» — америкалик муаллиф Ден Браун қаламига мансуб триллер асар бўлиб, Роберт Ленгдон сериясида «Инферно»дан кейинги бешинчи китоб ҳисобланади. Асар воқеалари асосан Испанияда, қисман Дубай ва Будапештда юз беради. 2018 йил Август ойида асар «New York Times»нинг энг яхши сотилган китоблар рўйхатидан биринчи ўринни эгаллаган.
Китобдан иқтибос: Муваффақият — бир муваффақиятсизликдан иккинчисига иштиёқни йўқотмай етиб олиш.
Бестселлерларнинг жами нархи: 920.000 сўм
Тўпламни супер чегирма билан 699.000 сўмга харид қилишингиз мумкин. Буюртмалар Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.
Тўпламни ўзингиз учун харид қилишингиз ёки яқинларингиз, ўқиган ўқув даргоҳларингиз ёки кутубхоналарга ҳадя қилишингиз ҳам мумкин.
Отзывы
Har bir kitobga alohida chegirma ham bo'ladimi? To'plamdagi ko'p kitoblar bor ekan menda
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Manda yarmi borakan qogan yarmini osam boladimi
Пеня борми сизларда
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами учун чегирма қанча муҳлат амал қилади?? Бугун-24-04 2023!!! Ҳаммасини олмоқчиман!!
Admin javob qiladimi?
test