"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Хабарингиз бор, ҳар йили «Asaxiy Books йил бестселлерлари» рўйхатини эълон қиламиз. Рўйхатдан, www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган 20та китоб жой олади. Мана ниҳоят 2022 йилда энг кўп сотилган китоблар рўйхатини эълон қилиш вақти келди. Ушбу рўйхатда 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 декабрга қадар энг кўп сотилган китоблар ўрин олишди.
Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022:
1. Жеймс Клир: Атом одатлар — 45.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Атом одатлар» ўсиш ва муваффақият ҳақидаги фикрларингизни ўзгартиради ҳамда сизга одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган қурол ва стратегияларни тақдим этади. Хоҳ чемпионатда ғалаба қозонишни истаётган жамоа бўлинг, хоҳ соҳага қайта жон беришга умид қилган ташкилот, ёки шунчаки чекишни ташлашни, озишни, стрессни камайтиришни ёки яна бошқа бир мақсадга эришишни хоҳлаётган оддий инсон бўлинг, бу китоб сизга наф келтирмай қолмайди.
Китобдан иқтибос: Ўзингизнинг кимлигингизни ўзгартиришнинг энг амалий йўли — қилаётган ишингизни ўзгартиришдир.
2. Жорж Оруэлл: Молхона — 29.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Молхона» машҳур инглиз ёзувчиси Жорж Оруэлл томонидан 1945 йилда чоп этилган антиутопик жанрдаги асардир. Асар фермадаги ҳайвонларнинг хўжайинларини ҳайдаб, ҳайвонлар диктатурасини ўрнатиши ҳақида. Бунда Оруэлл инқилобий принциплар эволюциясини, яъни секин-аста тенглик ва биродарлик ғояларидан утопия ва диктатура сари қадамини моҳирона очиб берган. «Молхона» Россияда бўлиб ўтган 1917 йилги инқилобга ва СССРдаги тузумга нисбатан аллегория шаклида ёзилган.
Китобдан иқтибос: Инсоннинг ўзига хос белгиси — унинг қўлларидир, бу қўл ёрдамида у ўзининг барча ёвузликларини амалга оширади.
3. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари — 49.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Ишда, ўқишда диққатингизни жамлай олмайсизми? Доим Телеграм, Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқлар сизни чалғитадими? Демак, АҚШлик профессор Кел Нюпортнинг маслаҳатлари айнан сиз учун. Диққатни жамлаб, чалғимасдан ўз фаолияти билан шуғулланиш муаммога айланган замонда профессор ўзининг илмий асосга эга маслаҳатлари билан сизга ёрдамга келади. Китобда энг муҳим мавзу, кераксиз кичик нарсаларга чалғимасдан, диққатни мураккаб ва муҳим вазифаларга жалб қилиш ҳақида ёзилган.
Китобдан иқтибос: Замонавий дунёда зарур кадр бўлиб қолиш учун мураккаб нарсаларни тезда ўрганиш маҳоратига эга бўлишингиз керак.
4. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси — 59.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга жавоби ҳақида. Стивен Кови жуда кўплаб лидерлик, муваффақият, самарадорлик мавзусидаги китобларни нафақат ўқиган, балки таҳлил ҳам қилган. Асарда кўплаб машҳур (шунчаки машҳур эмас, балки ўзини максимал даражада ривожлантириб, ички хотиржамликка эришган)лардан мисол келтирилади. Улардан энг ёрқини — Виктор Франкл, «Ҳаётга «Ҳа» дейиш: концлагерь Психологи» китоби муаллифидир.
Китобдан иқтибос: Лидерлар туғилмайди ва бошқалар томонидан яратилмайди, балки улар ўзларини ўзлари кашф қилади.
5. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати — 29.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” – дейди Марк Менсон. Менсон илмий тадқиқотлар хулосалари ва ўринли ўткир ҳазиллари ёрдамида ўз аргументини қувватлайди. Муаллиф имконимиз чекланганини билиб, буни борича қабул қилишни маслаҳат беради. Китобни ўқир экансиз, муаллиф кўнгилочар ҳикоялару аччиқ ҳазиллар билан елкангиздан силкиб, мудроқдан уйғотгандек бўлади.
Китобдан иқтибос: Чинданда бахтли одам кўзгу қаршисига ўтириб олиб, ўзини ҳақиқатдан ҳам бахтли эканлигини ўзига такрорламайди. Унга бундан нима наф? У шундай ҳам бахтиёр.
6. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади — 60.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Маҳсулот ва ғояларнинг тилга тушиши ва оммалашуви сабаби нимада? Нега баъзи маълумотларни одамлар бир-бирига улашади? Ғоялар қандай омиллар туфайли «вирус» каби кенг тарқалади? Бу каби саволлар ўз маҳсулот, хизмат ва ғояларини кенг оммалаштиришни истайдиган ҳар бир тадбиркор, маркетологлар, журналистлар, матбуот котиблари, PR менежерлар ва блогерларни қизиқтириши шубҳасиз. Ушбу китобда Ёна Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган.
Китобдан иқтибос: Замонавий ҳаёт тарзи бизни дўстлар ва қўшнилардан ажратиб қўйди.
7. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли — 29.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради. Китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.
Китобдан иқтибос: Агар биз ундан тўғри фойдалана олсак, бизда ҳамиша етарлича вақт топилади.
8. Жавлон Жовлиев: Қўрқма — 45.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: Роман воқеаларини қисқача сўзлар билан ифода этиб бўлмайди. Барчаси шу қадар тиғизки, шошириб қўяди. Миллият, соф муҳаббат, кўринмас ва ошкор фожиалар, тарих, бугун ва эртанинг бир-бирига кавшарланган ҳалқаси, ростлик даъвосидаги ёлғонлар, руҳ ва қондаги парадокслар сизни ўтмиш ва келажак куйига асир қилади, ўйлатади, йиғлатади ва аччиқ-аччиқ кулдиради. Ўтган аср бошида Германияда ўқиган талабалар, улар маслаги ва фожиали қисмати бугунги ёшлар мақсади билан бир тарозига тортилади.
Китобдан иқтибос: Ҳа, бу оламни фақат муҳаббатгина янгилаб, тозалаб, уйғотиб туришга қодир.
9. Жорж Оруэлл: 1984 — 49.000 сўм
Китоб ҳақида қисқача: «1984» романи «BBCталқинидаги энг яхши 200 та китоб» рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин.
Китобдан иқтибос: Кимки ўтмишни назорат қилса, келажакни бошқаради. Ким ҳозирги вақтни назорат қилса, ўтмишни бошқаради.