Ҳар қандай имтиҳондан олдин қўрқув бўлиши табиий. Айниқса, абитуриентларни олий ўқув юртига кириш имтиҳони олдидан қўрқув чулғаб олади. Оқибатда, улар ҳамма нарсани эсдан чиқариб, имтиҳонни ўзлари хоҳлагандек топшира олмайдила. Шундай вазиятга тушмаслик учун кириш имтиҳонларига аввалдан тайёргарлик кўриш лозим.
Мазкур китобга жамланган маълумотлар, маслаҳатлар, машқлар абитуриентларни имтиҳон топширишдек жиддий масъул жараёнга руҳан ҳамда маънан тайёрлайди.Китоб барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Спектрум Медиа Груп"
Чоп этилган йили: 2018
Муқоваси: Юмшоқ
Бетлари сони: 112