Тақризчилар:
А. Ш. Бекмуродов И. Ф. Д профессор
Б. А. Исломов И. Ф. Д профессор
Ш. И. Мустафакулов И. Ф. Д профессор
Масъул мухаррир:
Д. Ю. Хўзамкулов.
Мазкур амалий-услубий қўлланма илмий-тадқиқот фаолияти билан энди шуғулланишни бошлаган ёш олимлар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда мамлакатимизда олий таълим муассасаларини дунё минтақаларида танитиш борасида олиб борилаётган энг долзарб ислоҳотлар талаблари асосида тадқиқот ишини халқаро форматда олиб бориш ва илмий нашрларда чоп этишга оид назарий тушунчалар ҳамда услубий ва амалий тавсияларни ўзида мужассамлаштирган. Қўлланма нуфузли халқаро илмий нашрлар томонидан талаб этиладиган бир қатор замонавий услублар асосида натижаларни тартибли, кетма-кетлигдаги таҳлил ва баён асосида илмий мақола шаклига келтириш, уларда тадқиқотлар самарадорлигини ва истиқболини ошурувчи муҳим махсус дастурлардан ўринли фойдаланиш қоидалари ва кўрсатмаларига амал қилишда мисол, намуна, далил ва изоҳлар кабиларга таянилганлиги тадқиқотчилар учун тушуниш ва ўзлаштиришда енгилликлар тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Қўлланмада тадқиқот натижаларининг халқаро форматда ёритилиши нуқтаи назарига мувофиқ, ўринли ҳолатларда ўзбек ва инглиз тилларида асосланганлига сабабли тадқиқотчига сўз бирикмаларининг ўз маъносида тушунарли бўлишини янада осонлаштириш ва соддалаштириш мақсадида, баъзи ҳолларда , илмийликдан бир оз четланилган. Бу халқаро форматда илмий мақолаларни сифатли тайёрлаш ва нашрга бериш бўйича етарли кўникма ва тажрибаларга эга бўлиш асносидаги объектив зарурият бўлиш билан бирга қулланмадаги 37 та бўлимдан иборат услубий жиҳатлар, пировардида, сизнинг илмий мақолангизнинг муносиб даражадаги бетакрор шакл ва мазмун, услуб ва сифат, натижа ва қийматликда тайёрланишига салмоқли ёрдам беради, деган умиддамиз.