Asaxiy Pro лойиҳасида илк ПРЕМЬЕРА – “Мақсад” китоби сотувда!
“Мақсад” – ҳар бир раҳбар ўқиши зарур бўлган бизнес роман!
Элияҳу М. Голдраттнинг “Мақсад” асарида сиз қуруқ назария ёки формулаларни эмас, балки реал ҳаётий муаммолар гирдобига тушиб қолган завод бошлиғи Алекс Рогонинг тақдирини ўқийсиз. Шунинг учун ҳам бу бошқарув ҳақидаги одатий китоблардан бири эмас, балки бизнес роман ҳисобланади.
Алекснинг заводи оғир инқирозда: буюртмалар вақтида бажарилмаяпти, харидорлар норози, даромад кескин камайган, қарзлар эса тобора кўпаймоқда. Вазият шу даражада ёмонки, юқоридан унга фақат 90 кун вақт берилади. Агар бу муддат ичида завод самарали ишлашни бошламаса, уни бутунлай ёпиб юборишади. Бу эса юзлаб ишчиларни ишсиз қолдиради. Шу оғир дамда Алекс тасодифан ўзининг собиқ устози - Жона билан учрашади. Жона унга бутун бизнесни бошқаришда энг муҳим ҳақиқатни очиб беради ва бу ҳақида китобни ўқиш жараёнида батафсил билиб олиш мумкин.

“Мақсад” китобини ўқир экансиз, сиз ҳам Алекс билан бирга завод коридорларида юрасиз, унинг қийин қарорларига шерик бўласиз, муваффақиятсизликлардан сабоқ олиб, кичик ғалабалардан қувонасиз. Шу жараёнда сездирмай бошқарувни ўрганасиз - жамоани қандай уйғун ишлатиш, самарадорликни қандай ошириш, фойдани қандай кўпайтириш мумкинлигини билиб оласиз.
Китобдан нималарни ўрганиш мумкин:
• Компаниядаги яширин чекловларни аниқлаш ва уларни имкониятга айлантириш;
• Жараён ва натижаларни бутун тизим миқёсида кўриб чиқиш, фақат алоҳида олинган кўрсаткичлар билан чекланиб қолмаслик;
• Жамоани ягона мақсад сари йўналтириш ва ортиқча ишлардан халос этиш;
• Оддий назарияни эмас, балки амалиётда синаб кўрилган стратегияни қўллаш.
“Мақсад” - шунчаки бизнес ҳақида ёзилган роман эмас. Бу асар ўқувчини бир вақтнинг ўзида қизиқарли ҳикоя билан жалб этади ва муҳим бошқарув тамойилларини сингдиради. Китобни ўқиган раҳбарлар фойдани ошириш, жараёнларни соддалаштириш, ишлаб чиқаришдаги кечикишларни қисқартириш ва жамоани самарали бошқариш усулларини ўзлаштириш имкониятига эга бўлишади. Бу тамойиллар нафақат завод ёки ишлаб чиқариш соҳасига, балки хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, IT ва ҳатто шахсий самарадорликка ҳам татбиқ этилиши мумкин.

Китоб бошқа адабиётлардан нимаси билан ажралиб туради:
• Қизиқарли ҳикоя услуби: Мураккаб бошқарув тамойиллари ҳаяжонли ва шиддатли ҳикоя шаклида берилгани учун, китоб кенг аудиторияга - оддий ишчилардан тортиб юқори лавозимли раҳбарларгача тушунарли ва қизиқарли.
• Анъанавий фикрлашга қаршилик: Китоб анъанавий бошқарув мезонларини шубҳа остига қўяди. Бу мезонлар кўпинча бутун тизим самарадорлиги ҳисобига фақат маҳаллий натижаларни яхшилашга олиб келади.
• Кенг қўллаш имконияти: Асарда завод ҳақида ёзилган бўлса-да, ундаги Чекловлар назарияси тамойиллари лойиҳа бошқаруви, соғлиқни сақлаш, дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва бошқа соҳаларда ҳам самарали қўлланиши мумкин.
Китоб кимлар учун мос келади:
“Мақсад” бошқарув ва самарадорликни оширишга интилаётган ҳар бир инсон учун ёзилган. У компания раҳбарлари ва менежерларга жараёнларни оптималлаштиришда, тадбиркорлар ва стартап асосчиларига бизнесини тезроқ ривожлантиришда, жамоа ва лойиҳа бошқарувчиларга эса тартиб ҳамда уйғунлик яратишда ёрдам беради. Шунингдек, ўз ишида юқори самарадорликка эришишни истаган ҳар бир инсон учун китоб бебаҳо қўлланмадир.

Китоб ҳақида халқаро ОАВ фикри:
“Менежерларнинг бошқарув ҳақида бошидан охиригача ўқиган ягона китоби бу – “Мақсад”.”
- The Economist
“Ишлаб чиқаришдаги муаммоларга ишончли ечим таклиф қилган назария.”
- Harvard Business Review
“Китоб шу қадар таъсирли бўлдики, кўплаб компаниялар уни кўп миқдорда харид қила бошлади, бизнес мактаблари эса ўқув дастурига киритди.”
- Fortune Magazine
“Ўзини менежер деб билган ҳар бир инсон бу китобни дарҳол сотиб олиб, ўқиб чиқиши керак. Агар иш жойингизда уни фақат сиз ўқиган бўлсангиз, лавозимда кўтарилишингиз кутилмаганда тезлашиши мумкин… бу мен учратган энг кучли бизнес китобларидан бири.”
- Punch Magazine
Муаллиф ҳақида:
Элияҳу М. Голдратт - халқаро педагог, ёзувчи, файласуф, физик ва бизнес мутахассиси. Аммо у энг аввало инсонларни янгича фикрлашга ундаган буюк тафаккур соҳиби сифатида танилган. Голдратт бутун дунёда “Чекловлар назарияси” (Theory of Constraints - TOC) асосчиси сифатида эътироф этилган. Бу ёндашувнинг марказида тизимдаги энг катта чекловни аниқлаб, уни кучга айлантириш орқали узлуксиз ривожланишга эришиш ғояси ётади.
Унинг “Мақсад” асари 1984 йилдан бери бир неча бор янгидан нашр этилди, 30 дан ортиқ тилга таржима қилинди ва 10 миллиондан кўпроқ нусхада сотилди. Голдраттнинг китоблари бугун ҳам бизнес бошқаруви ва стратегик фикрлашда асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади.
Махсус бонус
“Мақсад” китобини харид қилганларга унинг электрон шакли бепул тақдим этилади. Бу сизга китобни исталган пайт, исталган жойда ўқиш имконини беради.
Бу асар шунчаки раҳбарлар учун қўлланма эмас. Уни ҳар ким ўқиши мумкин - талаба ҳам, оддий ходим ҳам, тажрибали менежер ҳам. Чунки “Мақсад”нинг сабоқлари универсал: тизимдаги муаммоларни кўриш, уларни ҳал этиш ва натижага эришиш.