Служба поддержки
Вы изучаете Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир компания ёки инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.
Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер ўзининг ушбу китобида «Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?» ёки «Айбдор ким ўзи?» сингари салбий ва нотўғри берилган саволлар одамларда масъулият етишмаслигидан дарак беради, дейди. «Вазиятни яхшилаш учун нима қила оламан?» ёки «Мен қандай ҳисса қўшишим мумкин?» каби тўғри саволлар эса ҳаётимиз ва жамоамизни ҳам ўзгартириб юборади.
Қисқа, тушунарли ва амалий, “СОС! Савол ортидаги савол» ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаётга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш самараси ортади ва одамлар ўзгаришларга мослашади.
Китобнинг кириш қисми:
Қаёққа кетди...
Хюстон шоссесидаги эълонлар тахтасида ушбу савол пайдо бўлди:
“Масъулият ҳисси қаёққа кетди?”
Эълонни у ерга ким илганини билмайман, аммо у кўзимга чўғдай кўринди. У бежиз айни ҳақиқатдек кўринмаганди. Масъулият ҳисси қаёққа кетди? Нега бугун одамлар ўз муаммолари, ҳислари ва қилмишлари учун бошқа кимнидир ёки ниманидир айблашдан нарига ўтолмаётгандек туюляпти?
Мана, бунга айрим мисоллар:
Газ қуйиш шохобчасидаги дўкондан қаҳва изла- ётгандим, лекин графин бўш экан. Шундан сўнг пештахта ортидаги кишига “Маъзур тутасиз, идишда қаҳва йўқ экан”, – дея мурожаат қилдим. У ўзидан нари борса, 4,5 метр узоқликдаги ҳамкасбини кўрсатиб: “Қаҳва унга тегишли бўлимда!” – деди.
Бўлим? Шу йўл чеккасидаги катталиги битта хонамча келадиган газ қуйиш шохобчасида-я?
Яна бир мисол: мамлакат бўйлаб парвоз вақтида стюардесса ўтирганларга “Барчангиздан узр сўрай- миз, сизга ваъда қилинган фильм бугун қўйилмайди. Кейтеринг бордга янглишиб бошқасини олиб чиқибди”, – дея эълон қилди.
Навбатдаги ҳолат: пицца етказиб бериш хизмати, афтидан, бизнинг буюртмамизни йўқотиб қўйганди. Бу вақтда оилам қорни оч ҳолда машинада ўтирар, мен эса пиццамизни кутиб, у ёқдан-бу ёққа бориб-келардим. Шу пайт пештахта ортидаги йигит дабдурустдан: “Мени айбламанг, навбатим эндигина бошланди!” – деб қолди.
“Бу менинг айбим эмас”, “Бу менинг вазифамга
кирмайди” ёки “Менинг муаммоим эмас...”га ўхшаш гапларни тез-тез эшитамиз. Эълонлар тахтасидаги ёзув кўзимга чўғдай кўринганининг қисман сабаби – ўша фикрга тўла қўшилганимда. Бироқ мени кимдир шах- сий жавобгарликка етарлича жиддий қараб, бу ёзувни биринчи навбатда шу тахтага жойлаш учун масъулият ҳиссини туя олгани лол қолдирганди.
Мен ҳам буни чуқур ҳис қилганим сабабли ушбу китобни ёздим.
Хўш, бу китоб ким учун ўзи? Мазкур асар:
“Анави бўлим қачон ўз ишини тўғри бажаради?”
“Нега улар яхшироқ мулоқот қила олмайди?”
“Ким қовун туширди?”
“Нега биз бу ўзгаришларни бошдан кечиришимиз керак?”
“Қачон менга биров ўргатади?”
“Нега биз яхшироқ одамларни топа олмаяпмиз?”
“Ким бизга аниқ тушунча беради?”га ўхшаш саволларни эшитган ё сўраган ҳар қандай киши учундир.
Бу саволлар етарлича безарар кўрингани билан, масъулият ҳисси етишмаслигини билдиради (мен “шахсий жавобгарлик” атамасини маъқул кўраман) ва у биз бугун дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг илдизи саналади.
Аксинча, фикрлаш тарзимизни ўзгартириб, жавобгарлик ҳисси кучлироқ бўлган саволларни бериш ташкилотларимиз ва ҳаёт тарзимизни яхшилаш йўлидаги энг таъсирли ва самарадор чоралардан биридир.
“Савол ортидаги савол” (СОС!) йиллар давомида такомиллаштирилган қурол бўлиб, кишиларга, шу жумладан, менга ҳам, ўзимиз ҳақимизда яхшироқ савол- лар бериш орқали жавобгарлик ҳиссини оширишга кўмаклашади.
Мен бу ғоя ҳақида 1995 йилдан бери ёзаман ва гапираман, мавзу эса ҳар қачонгидек ўз аҳамиятини йўқотмаган. Деярли ҳар куни СОС ёрдамида унум- дорлик ошгани, якдиллик кучайгани, стресслар камайгани, муносабатлар соғломроқ бўлгани ва харидорга сифатлироқ хизмат кўрсатилгани ҳақидаги муваффақият тарихини эшитаман.
Ҳар ҳолда, одамларнинг СОСдан олаётган энг катта фойдаси шахсий эҳтиёж билан боғлиқ: бу тарзда фикр- лай бошлаганлари ҳамон барчаси ўз-ўзидан яхшиланади. Одамлар кўпроқ завқ туя бошлайдилар. Шахсий жавобгарлик йўлини танлаганлар учун ҳаёт гўзал ва ёқимлироқдир.
Хуллас, юқорида санаб ўтилганга ўхшаш саволлар- ни эшитган бўлсангиз, бошқалардаги масъулиятсизлик ҳафсалангизни пир қилган бўлса ёки ўзингизда шундай фикрлаш тарзининг айрим жиҳатларини пайқаган бўлсангиз, бу китоб сиз учун! Мутолаадан завқланинг!
| ISBN | 978-9943-23-187-0 |
| Материал переплета |
Бумажный
|
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Мягкая
|
| Переводчик |
Рафиқ Ўзтурк
|
| Количество страниц | 104 |
| Страна происхождения |
Узбекистан
|
| Год издания | 2021 |
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые
|
| Автор |
Жон Г. Миллер
|
Hali boshlaganim yo’q
Hozrcha yaxshi ketyapti
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
Добавил товар для сравнения
Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
Добавил товар для сравнения
Марк Мэнсон: Бепарволикнинг нозик санъати (юмшоқ муқова)
Добавил товар для сравнения
Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
Добавил товар для сравнения
Уолтер Айзексон: Стив Жобс (Флексибл муқова)
Добавил товар для сравнения
Аҳмад Муҳаммад Турсун: Дунёни тебратган 7 буюк
Добавил товар для сравнения
Смарт ТВ приставка P7 Android TV 4/32 ГБ
Добавил товар для сравнения
Варочная поверхность Hofmann CTBS631CBKS.1/HF
Добавил товар для сравнения
Беспроводные наушники Green Lion Echo Max белые
Добавил товар для сравнения
Смартфон Samsung Galaxy A23 4/128GB Чёрный
Добавил товар для сравнения
Кулер ICE BURG 240 DIGITAL, Black
Добавил товар для сравнения
Электрический самовар Korkmaz CaysefInox/Bright A844-01
Добавил товар для сравнения
Сковорода Tefal Unlimited 30 см G2550772
Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
Добавил товар для сравнения
В вашем балансе недостаточно 9990 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
В вашем балансе недостаточно 9990 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish