Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Навоий
- ISBN
- 9789943450950
- Формат бумаги
- А4
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 376
Описание товара
Навоий вилояти маданий жиҳатдан мамлакатимизнинг энг қадимий ҳудудларидан бири ҳисобланади. Унинг ҳудуди неолит давридаёқ ривожланишни бошлаган, бугунги кунгача сақланиб қолган кўплаб петроглифлар бундан далолат беради. Вилоят ҳудудидан Буюк ипак йўлининг муҳим магистрали ўтган. Карвон йўлининг бу қисми “Шоҳ йўли” деб аталиб, Самарқанд ва Бухорони боғлаган. Альбом мазмуни ёдгорликларнинг географик жойлашувига қараб ажратилган: Кармана, Нурота, Қизилтепа, Хатирчи туманлари ва Навоий шаҳри. Китоб-альбомда ХI–ХХ асрларда барпо этилган 16 та объектдан беш хил (куфий, тулус, дивони, насх, насталик) ёзув ёрдамида ёзилган битиклар ўрин олган. Уларнинг орасида шеърлар, хулқ-атвор қоидалари, эпитафлар ва меъморларнинг исмларини учратиш мумкин. Альбомга киритилган меъморий ёдгорликлар орасида Нурота, Қосим Шайх, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн, Шоҳимардон, Тошмасжид, Хўжақул Эшон мажмуалари, Деггарон, Чилустин, Деҳибаланд, Саид ота, Оқмасжид, Бадр ота мажмуалари, Полвон ота масжидлари, Мирсаид Баҳром мақбараси, Работи Малик карвонсаройи, шунингдек, замонавий меъморий иншоотлар, масалан, Алишер Навоий масжиди ўрин олган. Альбомга, шунингдек, қабр тошларидаги ёзувлар, шунингдек, ХХ аср бошидаги меъморий ёдгорликларнинг фотосуратлари киритилган.
Характеристики
| ISBN |
9789943450950 |
| Формат бумаги |
А4 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
376 |
| Год издания |
2016 |
| Издательство |
Uzbekiston Today |
| Язык |
Узб/Рус/Англ |
| Поверхность страниц |
глянцевые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Навоий
