Жером Сэлинжер: Жавдарзордаги халоскор
Описание товара
Жером Сэлинжернинг “Жавдарзордаги халоскор” романи 1945–1946 йилларда серияли шаклда қисман нашр қилинган, 1951 йили алоҳида китоб бўлиб чиққан. Асар кўплаб тилларга ўгирилган. Шу кунгача 65 миллион нусхада сотилган. 2005 йили “Time” журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. “Modern Library” нашриёти эса романни XX асрнинг 100 та энг сара асарлари қаторидан жой олишга лойиқ топган. 2003 йил BBCнинг “The Big Read” (“Энг кўп ўқилган”) сўровномасида у 15-ўринни эгаллаган. Асарда бепарда сўзлар кўп учрагани боис бир қанча мамлакатларда, жумладан, АҚШ мактабларида ҳам кейинчалик танқидга учраган ва узоқ йиллар нашр этилиши тақиқланган. “Жавдарзордаги халоскор” кўп бора цензурага учраган бўлишига қарамай, АҚШ мактабларида энг кўп ўқитилган асарлар рўйхатида 2-ўринда туради (1-ўринни Жон Стейнбекнинг “Сичқонлар ва одамлар ҳақида” новелласи эгаллаган).
Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Кольфильд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асиллик, ўзлик, йўқотиш, дахлдорлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.
Жером Сэлинжер 1919 йил 1 январда Нью-Йоркда туғилган ва 2010 йил 27 январда Нью-Ҳэмпшир штати Корниш шаҳрида вафот этган. Иккинчи жаҳон урушига сафарбар қилингунга қадар “Story” ва “The New Yorker” журналларида бир неча ҳикоялари чоп этилган. Аммо 1951 йил босилиб чиққан “Жавдарзордаги халоскор” романи уни машҳур қилди. Нашрдан чиққач 2 ой муддатда оммалашиб кетган романда 16 ёшли ўсмир йигитнинг ўй-хаёллари, атрофидагиларнинг мунофиқлиги ва сохталикларидан безорлиги, ҳаётга бўлган очиқ муносабати ёритилган. Муаллифнинг ўзи 1953 йилги интервьюсида романни қисман автобиографик деб атаган.
"Asaxiy Books" лойиҳаси доирасида таржима ва чоп қилинди.
Таржимонлар:
Зуҳра Раҳимжонова
Ўғилой Мираҳматова
Муҳаррирлар:
Хуршид Йўлдошев
Зиёдахон Ғуломова
Мусаҳҳиҳлар:
Гуласал Қодирова
Гулнора Паттахова
Дизайнер:
Жавоҳир Равшанов
Daryo Uz нашри колумнисти Нурбек Алимов китоб ҳақида:
https://daryo.uz/k/2020/01/07/osmirlikdan-otish-qiyinchiliklari-va-jerom-selinjerning-javdarzordagi-xaloskor-romani-haqida/
Характеристики
ISBN | 978-9943-23-176-4 |
Автор | Жером Сэлинжер |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Количество страниц | 252 |
Издательство | Ниҳол нашр |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2020 |
Отзывы
Kitobni bo'lib to'lashga qanday olsam bo'ladi?
Кизикарли китоб,зериктирмайди факат брор бр манавий фойда топмадим.Лкн у́киб маза килдим кетгазган вактим ва пулимга ачинмиман
Kitoblar pochta orqali yetkaziladimi?!
To'liq ma'lumot berganingiz uchun rahmat!
Assalomu aleykum. Boshqa viloyatlarga yetkazib berish xizmati qancha? Iltimos shu haqida ma'lumot bersangiz !
Китоблани еткизиб бериш хизмати қанча Тошкент шаҳри бўйича
бу китобни рус тилида укиганман, жуда ажойиб китоб
Kitob yetkazib berish xizmati 0. Umuman bog`lanishmadi ham
kitob buyurtma un kim bn boglanamn
bugun tongda buyurtma berdim nechchi kunda qayerga keladi pochtagami yoki uygachamii