Ушбу қўлланмада суд экспертизасининг предмети, объектлари, суд экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш масалалари, экспертиза натижалари ва эксперт хулосасини расмийлаштириш ҳамда эксперт хулосасини баҳолаш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, суд-экспертиза муассасаларида ўтказиладиган экспертиза турлари ҳал этадиган масалалар, уларнинг олдига қўйиладиган саволлар ҳамда тақдим этиладиган тадқиқот намуналарига доир талаблар амалий мисоллар билан биргаликда ёритилган.
Мазкур қўлланма ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, судялар, адвокатлар, ҳуқуқшунослик соҳасида билим олувчи талабалар ҳамда малака ошириш муассасаларининг тингловчилари учун мўлжалланган.