Янги технологиялар ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб келаётган асримизда озиқ-овқат ва дори-дармонлар ҳам бундан мустасно эмас, албатта. Кўпгина ривожланган мамлакатларда табиий маҳсулотлар билан овқатланиш, табиий дорилар билан даволаниш кун тартибидаги долзарб муаммолар сирасига кириб улгурган.
Ушбу рисолада айрим табиий маҳсулотларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида, ҳусусан юртимизнинг бетакрор табиатида мавжуд шифобахш ўсимликлар, уларнинг кўп касалликларга даво бўла оладиган ёғлари ҳақида имкон қадар баён этишга ҳаракат қилинди.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Наврўз"
Чоп этилган йили: 2015
Муқоваси: юмшоқ
Бетлари сони: 110