Пайғамбарлар, уламолар, солиҳ инсонлар ва донишмандлар ҳам хулқ-атвори яхши бўлмаган йўлдошлари билан яшашган, уларга сабр қилишган. Пайғамбар алайҳиссалом оила бошлиғи бўлган эрларга аёлларининг гўзал ва яхши жиҳатларига қарашни, баъзи ёқтирмаган жиҳатларига эътибор қилмасликни тавсия қилганлар.
Мақсад Аллоҳнинг каломи билан қурилган оиланинг бардавомлигини ушлаш бўлса, икки томон бир-бирини тушуниши, муносабатларини ислоҳ қилиши ҳар доим афзалдир. Бадхулқ кишилар эса бу борада мувозанатни ушлолмай, хато ишларга қўл уришади.
Ушбу рисолада улуғ зотларнинг оилавий ҳаёт тарзидан ҳикоялар, ибрату панд-насиҳатлар келтирилган. Аёллар билан боғлиқ нозик масалаларга ечимлар берилган.