Тони Блер мамлакатни ўн йилдан ортиқ бошқарар экан, давлатни идора қилишнинг асосий қоидаларини ўз тажрибасида, қийинчиликлар орқали ўрганди. Шу жараёнда у муваффақиятли бошқарувнинг айрим муҳим жиҳатлари борлигини англаб етди — афсуски, уларни ишни бошлаганида билмаган эди. Энди эса у етакчилик бўйича қўлланма ёзди. Ўз бошидан ўтказганларини ва бошқа етакчиларни кузатиш орқали олган сабоқларини ўқувчи билан баҳам кўради.
Бу нафақат етакчилик, балки давлат бошқаруви бўйича ҳам мукаммал дарслик, тажрибали арбобнинг маҳорат сабоқларидир.