Мазкур монографияда инвестицион муҳит жозибадорлигининг илмий-назарий жиҳатлари, мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва ривожланишини таъминлаш бўйича устувор йўналишлари, инвестицион жозибадорликни баҳолаш методологиясининг мазмун-моҳияти илмий-услубий асосда очиб берилган. Шунингдек, инвестицион муҳит фаоллигини оширишга қаратилган илғор хорижий тажрибалар ва улардан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш истиқболлари статистик кўрсаткичлар таҳлили орқали талқин этилган.
Монографияда кўтарилган масалалар, олиб борилган таҳлил натижалари ва чиқарилган хулосалардан илмий изланувчилар, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичи талабалари ва шу соҳага қизиқувчи амалиётчи-мутахассислар кенг фойдаланишлари мумкин.