Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Намоз» деб номланган 5-жузисавдога чиқарилди.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Намоз диннинг устуни ва мўминнинг меърожи эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазлу баракоти ҳам баланд. Шунинг учун Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 3 та жузи - 5, 6, 7-жузлари ушбу мавзуга бағишлангандир. Шу билан бирга, намознинг аҳкомлари кўплиги ва амаллари ўта дақиқлигини тўла англаб етмай туриб, уларни илмий асосда ўрганмай туриб, ҳаётимизга тўла татбиқ этмоғимиз қийин.
Ушбу китоб намозга оид кўпгина масалалар юзасидан ҳамма учун керакли ва зарур ҳукм ва маълумотларни ўз ичига олган.
Уни диққат билан ўқиб чиқсангиз, Исломнинг улуғ устуни – намоз ибодати ҳақида етарли ва мукаммал маълумот олмоғингиз мумкин.
Сиз унда Исломнинг беш рукнидан иккинчи рукнни бўлган намознинг фарзлиги ва фазли ҳақида, унинг хикматлари хақида батафсил маълумот оласиз.