2023 йил 9 июлда мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа - муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Сайлов якунларига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
Ушбу китобдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ХИ сездида, Қоракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилар вакиллари билан ўтказган сайловолди учрашувларида сўзлаган маърузалари, шунингдек, Президентлик лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ўрин олган.