Мазкур монография Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро воҳасида зиёрат туризмининг шаклланиши, тараққиёт босқичлари ва ривожланиш хусусиятлари, зиёрат туризмининг ўтмиши, бугуни ва истиқболлари масалаларига бағишланган. Зиёрат, саёҳат, зиёрат туризмининг аҳоли ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётида тутган ўрни, туризмнинг ҳудуд ривожланиши, урбанизациялашуви, ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенглик муҳитини таъминлашдаги аҳамияти антропологик нуқтаи назардан таҳлил этилган. Зиёратчи, саёҳатчи, турист, ташриф буюрувчиларнинг ижтимоий портретлари очиб берилган. Зиёрат туризми объектлари тарихий, географик, табиий, ижтимоий омиллар асосида таснифланган. Худудда зиёрат туризмининг ютуқ ва муаммолари, заиф ва кучли томонлари нафақат тарихий, илмий адабиётлар, балки зиёратчи-сайёҳлар билан ўтказилган анкета сўровномалари, чуқурлаштирилган интервьюлар ва ҳудудда олиб борилган дала тадқиқотлари асосида кўрсатиб берилган.
Монография асосан этнолог, антрополог, социолог, тарихчи ва иқтисодчи мутахассисларга мўлжалланган. Шунингдек, мавзуга қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.