Ушбу китобда кўҳна Тошкентнинг энг қадим маҳаллаларидан бўлмиш Шошинтепа (Қўштут) ва Чиғатой дарвоза маҳаллалари тарихи замондош ижодкор, тележурналист Шавкат Азизов нигоҳи билан ёритилган бўлиб, унда бир қанча қизиқарли, ўқувчи учун янги бўлган воқеалар тилга олинган. Мазкур рисолани ўқиб чиққан ҳар бир юртдошимиз она шаҳримизни янгитдан танийди, кашф этади. Шу маънода муаллиф ҳар биримизни ўзимиз туғилиб ўсган манзилнинг ўтмишини ўқиб-ўрганишимиз ватан олдидаги бурчларимиздан бири эканлигига катта урғу берган. Ўйлаймизки, рисола сизларда яхши таассурот қолдиради.