Ҳар бир бола ўз ҳуқуқини билиши лозим. Чунки ҳаётимиз, кундалик юмушларимиз турли ҳуқуқий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқ. Ҳатто болалар ҳам деярли ҳар куни атрофдаги одамлар билан ҳуқуқий муносабатга киришади.
Болалар юртнинг келажаги. Шу сабабли давлатимиз томонидан болаларнинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши учун барча шароитлар яратиб келинмоқда. Шу билан бирга жамият тараққиётида болаларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш ҳам муҳим омилдир.
Ушбу энциклопедия болаларга мўлжалланган бўлиб, уларга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари борасида маълумот бериш кўзда тутилган. Бундан ташқари, кундалик ҳаётимизга доир юридик тушунчалар, ҳолатлар, ҳужжатлар болалар учун тушунарли бўлган содда ва равон тилда келтирилган..