Эътиборингизга ҳавола этилаётган 2 жилдлик “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига илмий-амалий шарҳ” китоби амалдаги иқтисодий просессуал қонунчилиги ҳужжатлари асосида тайёрланди (мазкур Кодекснинг 2025-йил 25-июнгача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалари билан). Унда Иқтисодий просессуал кодексининг ҳар бир моддасига алоҳида шарҳ берилган бўлиб, китоб иқтисодий просессуал қонунчилигини ўрганиш борасида назарий ва амалий жиҳатдан хизмат қилади. 2 жилдлик китоб ҳуқуқий йўналишдаги бакалавриат ва магистратура талабалари, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, адлия, суд, прокуратура, адвокатура, ФҲДЁ, нотариат ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.