Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш долзарб масаладир. Чунки фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари, қонунларга амал қилиши ва улардан ўз манфаатларини ҳимоя қилишда фойдалана олиши жамият тараққиётига бевосита таъсир қилади. Қонун устуворлиги таъминланиши ва қонунийлик мустаҳкамланиши барча соҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлишига туртки беради.
Ушбу энциклопедия ёшлар учун тайёрланган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий билимларини орттириш ва кенгайтиришни назарда тутади. Бунда ёшлар ҳаётида кўп учрайдиган юридик атамалар, масалалар, ҳужжатлар ҳақида атрофлича маълумот берилган.