Биз онгли равишда зараримизга ишлаймиз, шунга қарамай, бундан ўзимизни тўхтата олмаймиз. Аниқки, гоҳо хаёлга бериламиз - асосий мақсадимизга эришиш учун доим вақт топа оладигандек ҳаракат қиламиз. Гоҳида эса кўзлаган ишимизни кейинга сурсак, уларни кечроқ қилиш бизга осондек кўринади. Баъзида орзуга эришиш учун иштиёқимизни жойидан қўзғатиш учун руҳимизга бироз бўлса-да, тин беришни истаб қоламиз. Аммо бунинг замирида таскин берувчи бир ҳақиқат ётади - биз эринчоқ эмасмиз. Ҳаракацизлигимиз ва бекор кетган вақтимизга шунчалик ачинишимиз, айланиб-ўргилиб, ўзимизга энг азиз бўлган мақсадларга яна қайтаётганимиз, бирор ишни пайсалга солишимиз билан, унинг ўрнини босувчи бошқа самарали ёки ҳеч бўлмаганда ёқимли машғулот излаётганимиз - буларнинг барчаси муаммо бекорчилик эмаслигидан далолатдир. Аксинча, бу ўз рағбатимизни ўзимиз тийишимиздир. Чунки инсон ўзи энг қадрлайдиган, энг ко п интиладиган нарсасидан узоқ туришга мойил бо ълади.