Said Ahmad: Yo‘qotganlarim va topganlarim
- ISBN
- 978-9943-4473-7-0
- Qog‘oz formati
- A5
- Muqovasi
- Qattiq
- Betlar soni
- 350
Mahsulot ta'rifi
Ушбу китоб муаллифи - Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳозирги кунда унутилмас хотираларга айланган атоқли адабиёт арбоблари билан узоқ вақт бирга бўлган. Уларга сафарларга ҳамроҳлик қилган. Халқимиз ардоғидаги бу беназир инсонларнинг нурла кунларида ҳам, алам-изтироб чеккан онларида ҳам ёнларида бўлган. Хотираларда адабий тўқималар йўқ. Тасвирланган воқеалар синчковлик билан кузатилган, ёзувчининг ўткир нигоҳидан ўтган соф ҳақиқатдир.
Китобнинг биринчи бобида тилга олинган ва ажиб меҳр билан тасвирланган устозлар энди йўқ. Улар халққа, ватанимиз бадиий хазинасига қимматбаҳо гавҳарлар қолдириб йўқлик сари кетганлар.
Китобнинг иккинчи бобида халқ ҳурматига сазовор бўлган ёзувчилар, китоб муаллифи шогирдлари тўғрисида қайноқ фикрлар баён қилинади.
Учинчи бобда гоҳ нурли, гоҳ нурсиз кунларни бошдан кечирган муаллифнинг изтироблари, кўп машаққатлар билан топган иқболи тўғрисида таъсирли фикрлар баён қилинади.
Ўйлаймизки, бу асар ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машаққатлар ҳисобига келганини баён қилади.
Sharhlar
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Said Ahmad: Yo‘qotganlarim va topganlarim
