Бу китоб молиявий билимлар ҳақида. Одамлар бозор талабларига мослаша олмай қийналиб юрган дастлабки пайтларда, бундан анча йиллар муқаддам, бадавлат ишбилармонлар озод-эркин ҳаёт кечиришнинг бир нечта қоидаларини ўрганиб чиқишди. Мазкур китобни ўқиш жараёнида ўша қоидалардан воқиф бўлиш баробарида, сиз пул учун эмас, балки пулнинг сизга ва сиз учун хизмат қилиши кераклигини англайсиз. Бу китоб молиявий бошқариш сирларини ўрганишда сизга ёрдам беради.
Мазкур китобнинг биринчи қисмида квадрантдаги бўлимларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилган бўлса, иккинчи қисмида квадрантнинг ўнг томонини танлаганларнинг нуқтаи назарини шакллантиришга асосий эътибор қаратилди.
Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.