Ушбу китоб веб технологияларни ўрганишни бошлаётган ҳамда амалий веб лойиҳалар яратиш кўникмаларини шакллантиришни мақсад қилган китобхонлар учун мўлжалланган. Унда замонавий веб лойиҳалар яратиш асослари содда ва тушунарли тилда, босқичма-босқич ёритиб берилган.
Китобда веб лойиҳа тайёрлаш учун зарур бўлган дастурий воситалар, ҲТМЛ ёрдамида веб саҳифа тузилишини шакллантириш, медиа файллар оргали контентни бойитиш ҳамда форма элементларини қўшиш масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, CСС технологияси ёрдамида веб лойиҳа дизайнини жилолаш, обектларни жойлаштириш, мослашувчанликни ошириш ҳамда анимацион элементлар билан ишлаш бўйича амалий мисоллар келтирилган. Бундан ташқари, Боотстрап фрамеwорки имкониятларидан фойдаланган ҳолда веб лойиҳанинг умумий структураси, дизайни ва интерактивлигини ошириш усуллари ҳам ёритиб берилган. Китобда берилган маълумотлар ўқувчиларда нафақат назарий билимларни, балки мустақил веб лойиҳа яратиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур китоб олий таълим муассасалари талабалари, веб дастурлашни энди бошлаётганлар ҳамда ушбу соҳада билимларини мустаҳкамлашни истаган барча китобхонлар учун фойдали манба бўлиб хизмат қилади.