Ушбу китоб туркий халқ оғзаки ижодининг энг эски ёдгорликлари, уларнинг бадиий тафаккур тарихида тутган ўрни, бадиий, ғоявий-эстетик хусусиятлари; туркий ёзма адабиётнинг юзага келиши ва унинг илк босқичлари ҳақида фикр юритилади. Турли адабий муҳитларда, турли ёзувларда битилган адабий асарлар, тарихий-бадиий, диний-фалсафий битиглар мисолида қадимги туркий ёзма адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинади.
Кўк турк битиглари, монийчилик ва буддизм, насронийлик даврларидан қолган ўлмас ёзма обидалар, илк ўрта асрларда ислом муҳитида яратилган нодир асарлар, уларнинг мазмуни, ғояси, поетология масалалари, қадимги туркий адабиётнинг кейинги даврлар адабиётига, хусусан, ўзбек мумтоз адабиётига таъсири ҳақида сўз боради.
Дарслик толиби илмларга, шунингдек, айни соҳада изланиш олиб бораётган филолог-мутахассисларга мўлжалланган.