Монографияда Туркистонда совет режими ва унинг ҳарбий кучлари бўлган қизил армияга қарши 1918-1935 йилларда бўлган истиқлолчилик Ҳаракатининг жаҳон тарихида тутган ўрни кўрсатилади. Муаллиф ўзининг қарийб 35 йиллик илмий изланишлари натижасида Ўзбекистон ва хорижда сақланаётган ўнлаб архивлардан олинган ноёб ҳужжатлар ва материаллар, кутубхоналар ва музейлардаги маълумотлар, ўша давр матбуоти саҳифалари, ХХ аср биринчи ярмида фаолият кўрсатган давлат, сиёсат ва ҳарбий арбобларнинг эсдаликлари, оғзаки тарих материаллари ҳамда тарихий тадқиқотларнинг таҳлили ва ўзаро қиёслаш асосида Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракати тарихининг тўлиқ манзарасини ярата олган. Хусусан, Туркистон қўрбошилари, ҳаракатнинг ғоявий раҳнамолари бўлган жадид тараққийпарварлари ва ислом уламоларининг фаолияти ҳамда ота-боболаримизнинг истиқлол жанглари ёритилган ўринлар алоҳида қизиқиш уйғотади ва ўқувчида катта таассурот қолдиради.
Китоб Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатлари тарихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.