Шахсий ва ижтимоий фаровонликни яхшилаш ва инсоннинг психологик ўз-ўзини ривожлантириш имкониятларини ўрганишга қаратилган фан соҳаси сифатида позитив психология бугунги дунёда долзарв қиймат касб этмоқда. Асар муаллифлар томонидан илмий тадқиқотлар ва психологик таҳлиллар асосида қизиқарли услубда турли ўйин машғулотлари узвийлигида ёритилган. Китобда ижтимоий когнитив неврологиянинг асосий масалалари: интеллект, эмоционал интеллект, эмпатия, муносабатларни бошқариш, соғлом қарор қабул қилиш кўникмалар атрофлича баён қилинади. Китоб нафақат позитив психология ва шахс ривожланишини умумий масалаларига қизиқувчи мутахассислар учун, балки оммабоп психологияга қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.