Қўлланмада "20 сони ичида гавсли ҳамда қавссиз қўшиш ва айириш", "100 сони ичида қавсли ҳамда қавссиз қўшиш ва айириш", "239+ 1, 200-1 типида қўшиш ва айириш", "350+20, 460-70 типида қўшиш ва айириш", 2-9 сонларини кўпайтириш ва бўлиш", "17×3, 51:3, 51:17, 126:14 типида кўпайтириш ва бўлиш", "2х40, 90:3, 240:60 типида кўпайтириш ва бўлиш" мавзулари бо ъвича бўйича оғзаки ҳисоблаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берадиган материаллар келтирилган. Ўқитувчининг ҳар бир мисолдан бераётган саволларига жавоб беришар экан, ўқувчилар бир неча математик топшириалар - жами 3000 тадан ортиқ мисолларни бажаришади.
Қўлланмада берилган топширигларни кетма-кет бажариш барча шаклдаги оғзаки ҳисоблаш кўникмалари - эшитиш оргали ҳисоблаш (ўқитувчи мисоллар занжирини ора-орада кичик танаффуслар билан овоз чиқариш ўқийди ва ўқувчи бир неча сониядан сўнг жавоб беради), кўриш орқали ҳисоблаш (мисоллар занжири ёзиб қо ъйилган, ўқувчи эса ё оғзаки жавоб беради, ё жавобини дафтарга ёзади), комбинацияли ҳисоблаш (ўқитувчи мисоллар занжирини айтиб туради, ўқувчи эса жавобларини ёзади)ни эгаллашга кўмак беради.
Ушбу топшириқларни тизимли бажариш мантиқий ва математик фикрлашни, зийракликни ривожлантиради, хотира ва диққат-эъ тиборни мустаҳкамлайди. Ўқитувчининг ихтиёрига кўра, мисоллар занжирини олимпиада ва мураккаб чуқурлаштирилган топшириқлар сифатида ҳам, ўрганилган мавзуни такрорлаш ва мустаҳкамлаш сифатида ҳам қо ъллаш мумкин.
Дўлланмадан математика дарсларида ва уйда бажариш учун мустагил иш сифатида фойдаланиш мумкин.