Отабек Маҳкамов: Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув

5 99
99 отзывов
699 000 сум 489 000 сум сум
52 600 сум / 12 мес
Модель: Yuksaklik sari tasodif bo'lmagan 100 ta uchrashuv
Наличии: ● Есть в наличии
Выберите тип книги:
Ovoz bering:

Описание товара

Ҳар бир инсонда тақдирини ўзгартириб юборувчи ва келгуси ҳаёт йўлини белгилаб берувчи учрашувлар бўлади. Отабек Маҳкамовнинг омади шундаки, унинг умр йўлида бутунбошли китобга жамласа бўладиган кўплаб ана шундай учрашувлар юз берган. Унинг юристлик ва ўқитувчиликдан тортиб актёрлик, журналистик, телебошловчилик, блогерлик ҳамда мотиватор нотиқликка қадар бўлган ёрқин касбий фаолиятидан келиб чиқадиган бўлсак, бунинг ажабланадиган жойи йўқ.

Ушбу китоб қаҳрамонлари орасида Ҳиллари Клинтон, Гордон Рамзи, Антонио Бандерас, Девид Копперфильд, Энрике Иглесиас, Фаррух Зокиров, Даниел Редклифф каби машҳур инсонлар ҳамда дунё миқёсидаги юлдуз бўлмасада, кўпчиликка таниқли шахслар бор. Отабек Маҳкамов илк дақиқаларданоқ суҳбатдошининг эътиборини жалб этиш, унинг янги, баъзан кутилмаган жиҳатларини очиб бериш қобилиятига эга. Шу боисдан мазкур китобда жамланган тасодиф бўлмаган ҳар бир учрашувнинг ўзига хос қизиқарли тарихи бор.

Ниҳоят, китоб самимият билан ёзилган. У ҳаёт, унинг дарслар, қувончлари, фожиалари, йўқотишлари ва ғалабалари ҳақида. Ундан барча замон ва халқларга хос ҳазил-мутойиба, теран мулоҳазалар, ўткир мушоҳадалар, тарихий мисоллар ҳамда ҳикматли сўзлар ҳам ўрин олган.

Асар бирдан уч тилда: рус, ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган. Муаллиф ушбу ижодий лойиҳадан тушган маблағнинг бир қисмини Ўзбекистондаги саратон касаллигига чалинган болаларни даволаш учун ажратишни режалаштирган.

Характеристики
ISBN 9789943719576
Язык Узб/Рус
Надпись Кириллица
Количество страниц 680
Издательство Regbooks
Тип обложки Твердая
Год издания 2022
Купить Отабек Маҳкамов: Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув по выгодной цене в ⭐ ASAXIY⭐ Акции⚡ гарантия ✅ доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz

Ваш интернет магазин

asaxiy app image